Бугун: 18 Июн 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Халқ қабулхоналари учун янги хизмат машиналари


Навоий вилоятидаги туман, шаҳар Халқ қабулхоналарига тантанали равишда 10 та “Cobalt” русумли енгил автотранспорт воситалари

топширилди.

Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 17 январдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари фаолияти янги босқичга кўтарилди.

Фармон билан жорий йилнинг 1 февралидан Халқ қабулхоналарининг аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича амалдаги тизими билан бир қаторда, муаммоларни уйма-уй юриш орқали аниқлаш ва ҳал қилишни, давлат органларининг аҳоли билан бевосита ишлашини назарда тутувчи янги тизими жорий қилинди.

Ўтган йилда Навоий вилоятидаги Халқ қабулхоналарида жисмоний ва юридик шахслардан 15 минг 518 та ариза қабул қилинди. Улардан 11 минг 596 таси ижобий ҳал этилди. Қолганлари бўйича ҳам фуқароларга ҳуқуқий тушун-тиришлар берилди.

Эндиликда халқ қабулхоналари мудирлари мунтазам равишда чекка ва олис ҳудудларда оммавий қабуллар ўтказиб, аҳоли муаммоларини бевосита жойига чиққан ҳолда ўрганадилар.

Бу эса муаммоларни жойида ҳал этиш имкониятини яратиб, аҳолини давлатдан розилигини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Тадбирда вилоят ҳокими Қ.Турсунов иштирок этди ва сўзга чиқди.

 

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Кўрилганлар сони: 555 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus