Бугун: 19 Ноя 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НАВОИЙ ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ


16 август куни Халқ депутатлари Навоий вилояти кенгашининг навбатдаги эллик бешинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида вилоят ҳокими К.Турсунов давлатимиз раҳбари раислигида жорий йил 14 август куни мамлакатимизни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш бўйича 2019 йилнинг биринчи ярмида амалга оширилган ишларни муҳокама қилиш ҳамда 9 ой якуни бўйича белгиланган вазифалар хусусида атрофлича тўхталиб ўтар экан, вилоятда макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, ёқилғи-энергитика, қайта ишлаш саноати ва агросаноат тармоқлариии модернизация қилиш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий соҳаларни яхшилаш, аҳоли фаравонлигини ошириш каби устувор вазифалар таҳлилига алоҳида эътибор қаратди. Йиғилишда вилоят маҳаллий бюджетининг 2019 йил биринчи ярим йиллиги ижроси муҳокама қилинар экан, давлат бюджетининг даромадлар ва харажатлари мутаносиблигини таъминлаш, маҳаллий бюджетларга қўшимча тушумлар резервларини топиш ва сафарбар қилиш борасидаги ишлар таҳлили кўриб чиқилди. Хусусан бу борада 9 ойлик прогноз режаси 6093,9 млрд. сўмга ҳамда йил якуни билан 7919,2 млрд. сўмга етказиш ҳамда йиллик режани 300 фоизга ошириш кўзда тутилганлиги таъкидланди. Шунингдек, сессия кун тартибида ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти, вилоятда ҳуқуқбузарлик профилактикаси ва жиноятчиликка қарши кураш ва унинг олдини олиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, аҳолига сифатли, бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатилиши, кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини ташкиллаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспорти салоҳиятини ошириш, шунингдек, хусусийлаштирилган ва фаолияти юритмаётган объектлардан самарали фойдаланиш каби масалалар муҳокама этилди. Сессияда депутатлар томонидан кун тартибидаги масалалар юзасидан таклиф ва мулоҳазалар блдирилиб, давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган аниқ кўрсатма ва топшириқларни сўзсиз таъминлаш мақсадида барча даражадаги раҳбарлар иш услубини тубдан ўзгартириши, шунингдек, ҳар чоракда ҳудудларга бориб, муаммоларни ҳал қилиб, халқ депутатлари маҳаллий кенгашлар ва фаоллар олдида ҳисоботлар бериб борилишига келишиб олинди.

Кўрилганлар сони: 316 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus