вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш — эътиборда


22 октябрь куни Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да вилоят Хотин-қизлар қўмитасининг умумий-ҳи­со­бот сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Ўзбекистон Хотин-қиз­лар қўмитаси раиси Т. Нарбаева ишти­рок этган йиғилишда Халқ депутат­лари вилоят Кенгаши аъзолари, корхона ва ташкилотлар мутасад­дилари ҳамда журналистлар иштирок этишди.

Унда дастлаб ҳунарманд хотин-қизлар томонидан тайёрланган маҳсулотларнинг кўргазмаси таш­кил этилди. Бу ерда намойиш этил­ган миллий ҳунармандчили­гимизнинг бой мероси намуна­ла­ри барчанинг диққатини тортди.

Ҳисобот-сайлов конференция­си­ни вилоят ҳокими, сенатор Қ. Турсунов кириш сўзи билан очиб, хотин-қизларимизнинг жа­мият ҳаётидаги ўрни ва роли то­бора ортиб бораётгани хусусида тўхталди.

Шундан сўнг, Т. Нарбаева сўзга чиқиб, мамла­катимиз хотин-қиз­ларини ижти­моий ҳимоялаш, уларнинг жа­мият­даги мавқеини янада юксал­ти­риш, оналик ва болаликни му­ҳо­фазалаш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оши­рилаётганини таъкидлади.

Қайд этиш жоизки, Ўзбекистон Республикасини ри­вожлантириш­нинг бешта усту­вор йўналиши бў­йи­ча Ҳаракатлар стратегияси ҳам­да давлатимиз раҳбарининг жорий йил 2 фев­рал­да қабул қи­линган "Хотин-қиз­ларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мус­таҳкамлаш соҳа­сидаги фао­лиятни тубдан тако­мил­лаштириш чора-тадбир­лари тўғрисида"ги фар­мони бу бора­да муҳим омил бўлиб хизмат қил­моқда. Хусусан, қизлар саломат­ли­гини мустаҳ­кам­лаш ва маъна­виятини юксал­ти­риш, аёлларни касб-ҳунарга ва тадбиркорликка жалб қилиш иш­лари янада кенг кўлам касб этяп­ти. Бу жиҳатлар воҳамиз хотин-қизлари ҳаётида ҳам ўз ифода­сини топаётир.

Ҳисобот-сайлов конференция­сида делегатлар ишчи раёсатга ном­зодлар, коти­бият, таҳрир, ман­дат, саноқ ко­мис­сиясини сайлаб олишди.

Кун тартибига қўйилган маса­лалар юзасидан вилоят Хотин-қиз­лар қўмитаси раиси Н. Содиқо­ванинг ҳисоботи тингланди. Шундан сўнг вилоят "Нуроний" жамғармаси раиси Ж. Норов, Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Ф. Fаффоров ва бошқа­лар сўзга чиқиб, ўз фикр-мулоҳа­залари билан ўртоқлашишди.

Йиғилишда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг янги таҳ­рирдаги устав лойиҳаси атроф­ли­ча муҳокама этилиб, амалий таклиф ва тавсиялар билди­рилди.

Тадбир сўнгида Насиба Соди­қова вилоят Хотин-қизлар қўми­таси раиси этиб сайланди.

Ҳисобот-сайлов конференция­си доирасида Навоий шаҳрида ташкил этилган "Аёллар ижтимо­ий мослашув маркази"нинг очи­лиши ҳам бўлиб ўтди. Муассаса­да хотин-қизлар учун барча ша­роит ва қулайликлар яратилган бўлиб, тиббиёт, ошхона, ҳуқуқий ва психологик маслаҳат ҳамда бола­лар хоналари замон талаб­лари асосида жиҳозланган. Шунинг­дек, вақтинча бошпанаси бўлмаган мурожаат эгалари учун ётоқхона ҳам ташкил этилган.

Бу каби саъй-ҳаракатлар хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қув­ватлаш, уларнинг жамиятда ўз ўр­нига эга бўлишига замин ярат­моқда.

Кўрилганлар сони: 184 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus