Бугун: 05 Дек 2020 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > ХУСУСИЙ КЛИНИКАГА ЖАНУБИЙ КОРЕЯ, ГЕРМАНИЯ, РОССИЯ, ХИТОЙ КАБИ МАМЛАКАТЛАРДАН ЗАМОНАВИЙ ТИББИЁТ УСКУНАЛАРИ КЕЛТИРИЛДИ


Қизилтепа туманида яна бир иншоот “Стандарт диагностика” хусусий клиникасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбиркор Алишер Атоев раҳбарлигидаги клиникада эндиликда стационар даволаниш учун 30 ўрин яратилди, Жарроҳлик ва жонлаштириш бўлими фаолияти йўлга қўйилди. Ушбу клиникада травматолог, стоматолог, гинеколог, уролог, жарроҳ, лор, кардиолог, эндокринолог, невролог каби 15 га яқин мутахассислар фаолият олиб бориши кўзда тутилган.
Шунингдек, бу ерда беморларга туманда биринчилардан бўлиб озонотерапия, физиотерапия, лазеротерапия, ЭФГДС, колоноскопия, 4 D ўлчамли УЗИ, скрининг каби бир қатор хизматлар кўрсатилади.
Ускуналар Жанубий Корея, Германия, Россия, Хитой каби мамлакатлардан келтирилган. Ушбу замонавий клиникани бунёд этишда тадбиркор 2 мрд 756 млн ўз маблағларидан сарфлади ва 207 минг АҚШ доллари қийматидаги тижорат банкларидан кредит олди. Клиниканинг ишга тушиши 25 нафар аҳолининг бандлигини таъминлади.
Кўрилганлар сони: 872 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus