Бугун: 19 Апр 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Индонезиялик рассом ҳайрати


Шаҳримиздаги кўркам санъат галереясида "Батика тарихи: Индонезиянинг номоддий-маданий мероси тарихи ва бойлиги" мавзусида семинар ҳамда маҳорат дарслари бўлиб ўтди.

Индонезиянинг Тошкент­даги элчихонаси, Индонезия таълим ва маданият вазир­лиги ҳамда Ўзбекистон Ба­диий акаде­мия­си ҳамкорли­ги­да ташкил этил­­ган тадбир­да санъат, маданиятнинг ҳа­қиқий ихлос­мандлари катта қизиқиш би­лан иштирок этиш­ди.

Семинарда батика услуби­нинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида сўз борди. Яъни, мато­га суюқ бўёвчи воситалар би­лан расм туширишнинг қа­димдан давом этиб келаётга­ни ва бу нафақат Индонезия, балки бошқа давлатларда ҳам ўзининг сирлилиги, фалса­фий маъноларни акс эттиргани билан мухлисларга манзур бў­лаётгани айтилди. Шунинг­дек, маҳорат машғулотларида иштирокчилар ўз қўллари би­лан матога манзара тушириш имконига ҳам эга бўлишди. Батика ижодий ишлари билан қатнашган индонезиялик рас­сом-дизайнер Адитья Юсия­нинг қўл меҳнати маҳсули бўл­ган ҳар бир асари йиғилган­ларда катта таассурот қол­дирди.

— Батика мамлакатимизда номоддий-маданий мерос сифатида жуда қадрланади, — дейди ижодкор А. Юсия. — У 2009 йили ноёблиги учун ЮНЕСКО рўйхатига ки­ри­тил­ган. Ўзбекистонда бати­ка бў­йича ўтказилаётган тад­бир, кўргазмаларда мени ҳай­ратга солгани, ёшларнинг ма­да­ниятга иштиёқи жуда ба­ланд, эстетик диди нозиклиги бўл­ди. Улар маҳорат дарсла­ри­да ҳам ўзгача қувонч билан қат­нашишди. Ўйлайманки, бу каби маданий тадбирлар ик­ки мамлакат ўртасидаги ҳам­кор­лик алоқалари янада ри­вож­ланишига сабаб бўла­ди. Вилоятингиз, ун­даги ма­да­ний муҳит менга жуда ёқди ва сер­қуёш бу ўлкага яна янги кўр­газма­ларим билан меҳ­мон бў­лишни ният қил­дим.

Якунда Индоне­зия мил­лий либос­лари кўр­газ­маси ҳам ўтказилди. Ма­то, ранглар хил­ма-хил­лиги, мил­лий­ликнинг за­мо­на­вий­лик билан уй­ғун­­лашган ҳолатдаги кўрини­ши томоша­бин­ларга бир олам завқ улашди.

Зулфия БОБОЕВА.

Сурат муаллифи Сирож АСЛОНОВ.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 2394 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus