Бугун: 17 Ноя 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Инвесторлар учун янги имкониятлар


Бугунги глобаллашув даврида юртимизнинг жаҳон мамлакатлари билан ўзаро интеграциялашуви қизғин кечмоқда. Жумладан, яқинда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Р. Давлетов бошчилигидаги делегациянинг Буюк Британия пойтахти — Лондон шаҳрига хизмат ташрифи доирасида бир қатор муҳим учрашувлар бўлиб ўтди.
Адлия вазири туманли Албион мутахассислари билан «Навоий» эркин иқтисодий зонаси ҳудудида инглиз қонунчилигини жорий этиш масалаларини муҳокама қилди. Хусусан, у, Буюк Британия ҳуқуқ жамиятининг (УК Лаw Соcиетй) вице-президенти Саймон Девис ва ушбу давлат Юристлар халқаро ассотсиациясининг (Интернатионал Бар Ассоcиатион (ИБА)) жамоатчилик ва профессионал қизиқишлар бўйича департаменти раиси Сара Хадчинсон билан учрашди.
Маълумки, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан юксак салоҳиятга эга вилоятимиз эркин иқтисодий ҳудуд, деб эълон қилинди. Бу, ўз навбатида хорижий компаниялар вакиллари ва ишбилармон доираларининг воҳамизга бўлган қизиқишини кучайтириб, янги лойиҳалар ҳамда инвестисиялар салмоғи ошишига туртки бўлди. Айни пайтда нафақат юртимиз, балки чет элларда ҳам воҳамиз имкониятларини намойиш этувчи тақдимотлар ўтказилмоқда.
Буюк Британиянинг ҳуқуқ жамиятида ўтказилган учрашувда С. Девисга мамлакатимиз раҳбарининг «Навоий» ЭИЗ ҳудудида инглиз қонунчилигини жорий этиш нияти мавжудлиги ҳамда бунга тайёр эканлиги ҳақида маълумот берилди. Давлатимиз адлия вазири минтақада иштирокчиларни ҳуқуқий тартибга солиш воситаси сифатида ушбу қонунчиликнинг тўлиқ ишлашини таъминлаш учун тегишли инфратузилма ва тизимни яратиш муҳимлигини таъкидлади.
С. Девис, ўз навбатида, инглиз қонунчилигини қўллаш бутун Ўзбекистон тараққиётига ижобий таъсир кўрсатишини, чунки халқаро бизнес ҳамжамияти бу тизимга ишонишини таъкидлади. У юртимиз ҳудудида ушбу амалиётни ўрганиш ва амалга оширишда ўзбек ҳамкасбларига ёрдам беришга тайёрлигини билдирди. Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш дастурларини янада такомиллаштириш муҳимлиги борасида сўзлаб, Тошкент шаҳридаги «Юриспруденция» соҳаси бўйича халқаро университет филиалининг фаолиятини қўллаб-қувватлашини изҳор этди. Шу билан бирга, ҳуқуқшунос талабалар учун ўқув машғулотлари ва Лондонда ўзбекистонлик юридик ходимларнинг амалиётини ташкил этиш имкониятлари ҳақида тўхталди.
Буюк Британия Юристлар халқаро ассосиациясидаги учрашув давомида мазкур соҳани янада ривожлантириш ва Ўзбекистонда юқори малакали юридик кадрлар тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.
С. Хадчинсон ИБА билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Тошкент давлат юридик университети, шунингдек, мамлакатимиз Адвокатлар палатаси ўртасида юртимизда ушбу касбни ривожлантириш ва янги авлод ҳуқуқшунос ходимлари учун ўқув режалари ҳамда дастурларини ишлаб чиқишда биргаликда ишлаш мақсадида ҳамкорлик қилишни таклиф қилди.
Шу билан бирга, инглиз томони ҳар йили Тошкент ва Самарқандда, масалан, жорий йил октябр-ноябр ойларида ИБА форумини ташкил этиш ва ўтказиш ташаббусини илгари сурди.
Учрашув якунида томонлар узоқ муддатли ва самарали ҳамкорликка умид билдириб, эришилган келишувларнинг амалга оширилиши юзасидан музокараларни давом эттиришга келишиб олдилар.

«Дўстлик байроғи» мухбири Жамолиддин АҲТАМОВ тайёрлади.

Кўрилганлар сони: 460 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus