25.07.2018 21:37:58
Вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги спортнинг сув турларига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 621 нафар ўқувчи сузиш билан шуғулланиб келмоқда.
Спорт мактабининг йиллик иш режасига шу пайтга қадар 13 та ИБЎСМ чемпионатлари ва очиқ чемпионатлари ўтказилди. Унда қатнашганлар 756 нафарни ташкил этди. Уларнинг 146 нафарини қизлар болалардир. Бу эса ўсиб келаётган ёш авлодни сув спорти турларига жалб қилиш ҳамда спортнинг оммавийлигини ошириш, уларни ҳам жисмонан ва руҳан етук шахслар бўлиб етишишида муҳим аҳамият касб этади.
Мактабимиз терма жамоаси жорий йилнинг етти ойи давомида Ўзбекистон чемпионати ва кубокларида иштирок этиб, 64 та медални қўлга киритишга муваффақ бўлди. Уларнинг 30 таси олтин, 17 таси кумуш ва яна шунчаси бронза медалларидан иборат.
Болалар ўртасида сузишга қизиқишни уйғотиш мақсадида ўтказиб келинаётган мусобақаларнинг аҳамияти катта. Яқинда Кармана туманида жойлашган "Офтобжон" болалар дам олиш оромгоҳида 2003-2008 йилларда туғилган болалар ва ўсмирлар орасида қисқа ва узоқ масофаларга кролл ва чалқанча кролл сузиш бўйича беллашув бўлиб ўтди. Мусобақа ғолиблари ҳар қайси масофани энг яхши натижалари бўйича аниқланди.
Жами мурожаатлар:211
Кўриб чиқилган:139 (66%)
Кўриб чиқилмоқда:72 (34%)
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси
Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати
Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Тел.: 0 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
210100 Навоий шаҳар.,
Ислом Каримов кўчаси, 77а