Бугун: 20 Апр 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Италияда ҳам пешқадам


Навоий шаҳридаги "Дельфин" сузиш ҳавзасида I-II-III ёш тоифасидаги гуруҳлар ўртасида Ўзбекистон ёзги очиқ чемпионати мусобақаси бўлиб ўтди. Унда барча вилоятлар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасидан уч юз нафардан ортиқ сузувчи куч ва маҳоратини синовдан ўтказди.

Мусобақада 17 та жамоа иштирок этди. Вилоятимиз терма жамоасидан Навоий олимпия захиралари коллежи битирувчилари Салим Бўронов, Муҳаммад Баҳромов, Шоҳруҳ Нормуродовлар натижалари бўйича олий таълим ўқув юртларида грант асосида ўқишга кириш йўлланмасини қўлга киритишди. Шунингдек, спортчиларимиздан Алёна Томина 26.58 дақиқада 50 метрлик масофани сузиб ўтиб, Ўзбекистон рекордини янгилади. Алёна Василова 50 метрга сузишда спорт устаси, Давид Бўронов ҳам шу масофада спорт усталигига номзод таснифини бажарди. Умумжамоа ҳисобида вилоятимиз сузувчилари 1-ўрин, андижонликлар 2-, Республика олимпия захиралари коллежи жамоаси 3-ўринни эгаллади.

 Яна бир хушхабар, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси, вилоятимиз вакили Хуршид Турсунов 31 майдан 4 июнгача бўлиб ўтган Халқаро Италия очиқ чемпионатида иштирок этди. У 100 метрга сузишда Италия чемпионати рекордини янгилаб, олтин медални қўлга киритди. 200 метрда ҳам рақибларини ортда қолдириб, терма жамоага иккита олтин медални тақдим этди. Бу вилоятимиз ҳамда мамлакатимизда сузиш спортига бўлган эътибор ошиб бораётганининг ифодасидир.

Санжар  ТАНГАТАРОВ,

вилоят сузиш федерацияси ижрочи директори.
Манбаа: dustlikbayrogi.uz
Кўрилганлар сони: 2628 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus