вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > ЯНГИ ИННОВАЦИОН ЎҚУВ МАРКАЗИ


Навоий вилоятида ҳайдовчиларни қайта тайёрлашга ихтисослашган “Avtotest Navoiy” масъулияти чекланган жамияти ўз фаолиятини бошлади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 сентябрдаги “Инновацион ўқитиш услубларини жорий этиш йўли билан ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори асосида ташкил этилган ўқув маркази ва унинг биноси тантанали очилиш маросимида давлат ва нодавлат ташкилотлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Йўл ҳаракати иштирокчилари хавфсизлигини таъминлаш давлатимизнинг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади. Соҳанинг норматив-ҳуқуқий асослари такомиллаштирилаётгани, ҳайдовчи кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг аниқ механзмлари яратилаётгани мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини янада оширмоқда. Ҳайдовчилар тайёрлашнинг янги тартиби жорий қилиниши эса ўз навбатида, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишда муҳим ўрин тутаётир.

Вилоятда ўз фаолиятини бошлаган “Avtotest Navoiy” масъулияти чекланган жамияти инновацион ўқув қўлланмалари, компьютер ҳамда техника воситалар, методик жиҳатдан янгиланган ўқув-лаборатория асбоб-ускуналарини ўз ичига олган аудиториялар, услубий хоналар энг замонавий жиҳозлар билан таъминланган. Ушбу инновацион таълим муассасасида ҳайдовчилар малака ошириш курсларида замонавий таълим стандартларидан фойдаланишади. Машғулотлар 4 сменада ташкил этилган бўлиб, 1 навбатда 600 нафар ҳайдовчи ўқитилади. Ҳайдовчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида вилоятдаги йирик корхоналарнинг ўзида ўқув машғулотлари ташкил этилган.

Ўқитишнинг методикаси дебат, баҳс-мунозалар, интерактив жамоавий ўйинларни ўз ичига олган.

— Техник ва технологик жиҳатдан мукаммал даражада таъминланган “Avtotest” инновацион ўқув комплексимиз ўзининг янгича услубда, йўл қоидаларини ва автотранспорт воситаларини бошқаришни яхши биладиган ҳайдовчилар тайёрлаш ва йўл ҳаракати тизимида хавфсизликни таъминлашга ҳисса қўшишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Шу боис ҳам бу ердаги педагог-ўқитувчилар юксак малака ва маҳорат билан тингловчиларга замон талаблари асосида билим беришга интилишмоқда. Мазкур жараёнда ўқув юртида жорий қилинган таълим ва ахборот технологияларининг энг сўнгги ютуқларига асосланган дастурларнинг аҳамияти катта бўлаяпти, — дейди “Avtotest Navoiy” МЧЖ директори Ўктам Ҳамроев.

Отабек АСЛОНОВ.

 

Кўрилганлар сони: 1111 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus