Бугун: 19 Ноя 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Янги корхоналарга тамал тоши қўйилди


Ўтган йиллар мобайнида мамлакатимизда шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларида замонавий архитектура қиёфасини шакллантириш, қурилишни жадаллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди ва қурилиш соҳасида давлат бошқарувининг самарали механизмлари жорий этилди.

Давлатимиз раҳбарининг қурилиш, архитектура соҳасини ислоҳ қилишга қаратилган қатор фармон ва қарорлари соҳани янги босқичга олиб чиқди.

Президентимизнинг қарорларига асосан Навоий шаҳри ҳудудидан “Навоий” эркин иқтисодий зонаси” таркибига киритилиб, иккита йирик лойиҳани амалга ошириш учун инвестиция мажбуриятларни бажариш шарти билан 5,5 гектар ер майдони бино ва иншоотлар “ноль” қийматда “Zarafshan golden group” компаниясига ажратиб берилди.

Умумий қиймати қарийиб 11 миллион АҚШ доллари миқдоридаги иккита йирик инновацион лойиҳани амалга ошириш мақсадида Хитой, Россия, Италия, Испания ва Туркия давлатларидан энг замонавий технологиялар олиб келинмоқда.

— Жорий йил якунига қадар бу ҳудудда, йилига 150 минг метр куб тайёр газобетон, 400 минг метр квадрат 50 турдаги темирбетон маҳсулотлари ишлаб чиқариладиган заводлар фаолиятини бошлаши вилоятимиз саноат салоҳиятини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшади. Бунинг натижасида 300 та янги иш ўринлари яратилади, — дейди тадбиркор Улуғбек Файзиев.

Бугунги кунда хорижлик ҳамкорлари билан олиб борилган музокаралар натижасида Хитойнинг “Bentley trading limiyed” компанияси мазкур лойиҳага ўз қизиқишини билдириб, 1 миллион АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестиция жалб қилаётгани эса янада аҳамиятлидир.

Мазкур лойиҳалар фаолиятини бошлаши муносабати билан Европа стандартлари асосида темирбетон маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, бунёдкорлик ишларига сафарбар этилади. 

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Кўрилганлар сони: 405 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus