Бугун: 12 Авг 2020 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Янги қонун чиқарувчи ҳокимият – давр талаби


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мизиёев жорий йилнинг 17-20 декабрь кунлари расмий ташриф билан Японияда бўлди. Президентимиз томонидан сиёсий, илмий, маданий ва бизнес доиралари билан ўзаро манфаатли учрашувлар ўтказди. Шу билан бирга, Давлатимиз раҳбари Япония Вакиллар палатаси раиси Тадамори Осима Ўзбекистон-Япония парламентлараро муносабатларини янада ривожлантириш бўйича масалаларни муҳокама қилди. Япония илғор сиёсий-маъмурий тизимга эга бўлиб, ушбу тажрибани ўрганиш ва ўзимизда тадбиқ этиш ўта долзарб масаладир.

Келинг шу ўринда, Япониянинг маҳаллий ҳокимияти тажрибасига тўхталиб ўтсак.

Японияда маҳаллий ҳокимият автономияси 1946 йил қабул қилинган Конституциясида белгилаб қўйилган. Японияда маъмурий тизим уч поғонали бўлиб, марказий ҳокимият, префектура ҳокимияти ва муниципалитет ҳокимиятларига бўлинади. Префектура ва муниципалитетлар мустақил бирликлар бўлиб, улардаги ижро ҳокимиятининг бошлиғи губернатор ёки мер ва вакиллик кенгашлари тўғридан-тўғри аҳоли томонидан сайланади. Японияда 47 та префектура ва 1788 та муниципалитетлар мавжуддир. Японияда маҳаллий ҳокимиятлар  икки турга ажратилади: оддий маҳаллий давлат ҳокимият органлари ва махсус маҳаллий давлат ҳокимият органлари. Префектуралар ва муниципалитетлар оддий маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳисобланади. Маҳсус маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тўрт турга ажратилади: махсус қўрғончалар, муниципал кооперативлар, хўжалик қўрғончалари ва маҳаллий ривожлантириш корпорациялари.

Маҳаллий давлат ҳокимияти иккига бўлинади. Биринчиси, қонун чиқарувчи ҳокимият маҳаллий бюджетни тасдиқлаш ва маҳаллий қарорларни чиқаришга жавобгар бўлиб, префектура ассамблеялари ва муниципалитет консулликларидан иборат. Иккинчиси, префектура Губернаторлари, муниципалитет ва шаҳар мерларидан иборат ижро ҳокимияти маҳалиий қонун чиқарувчи ассамблея ва консулликлар томонидан қабул қилинган қарорларни ҳаётга тадбиқ этадилар.

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий ислоҳотлар концепциясига асосан марказий ҳокимиятдан маҳаллий ҳокимиятларга кўпроқ ваколатларни ўтказиш орқали номарказлаштиришни амалга ошириш кўзда тутилган. Ўзбекистон Республикасида маъмурий ислоҳотларни муваффақиятли ҳаётга тадбиқ этиш учун Япония тажрибасини ўрганган ҳолда қуйидаги таклифлар эътиборга лойиқдир.

Биринчидан, Маъмурий ислоҳотлар концепциясига кўра ҳокимнинг маҳаллий ҳокимият вакиллик органининг раҳбари сифатидаги мақомини унда ижро этувчи ҳокимият раҳбари мақомини сақлаган ва халқ депутатлари Кенгашларининг котибиятини тузган ҳолда қайта кўриб чиқиш орқали маҳаллий давлат ҳокимияти тизимини ташкил этишда ҳокимиятлар бўлиниши тамойилининг амалий рўёбга чиқарилишини таъминлаш назарда тутилган. Японияда ҳокимлар ва маҳаллий кенгашлар бир биридан мустақил бўлиб, маҳаллий кенгаш вакиллари доимий асосда фаолият олиб бориб давлат хизматчиси ҳисобланадилар. Ўзбекистон Республикасида халқ депутатлари фаолиятини жамоатчилик асосида олиб борадилар. Депутатларни иш самарадорлигини ошириш ва ҳақиқий ижро ҳокимияти устидан халқ назоратини ўрнатиш учун, уларни иш фаолиятини доимий профессионал асосда ташкиллаштириш таклиф этилади.

Иккинчидан, Маъмурий ислоҳотлар концепциясига кўра жамоатчилик ва парламент назоратининг, энг аввало, коррупция кўринишларининг олдини олишга қаратилган самарали шаклларини жорий этиш белгиланган. Япония тажрибасига эътибор қилсак, маҳаллий кенгаш депутатлари тегишли ижро органини назорат қилиш билан бирга, сўриштирув фаолиятини олиб бориш ваколатига эгалар. Яъни, депутатлари ижро ҳокимияти вакилларидан оғзаки ва ёзма равишда кўрсатмалар олишга ҳақлидирлар. Ўзбекистон Республикасида маҳаллий кенгаш депутатларига нафақат депутатлик сўровини балки Япония тажрибасига кўра сўриштирув фаолиятини олиб бориш ваколатини бериш таклиф этилади. Бу вакиллик органлари томонидан ижро ҳокимияти устидан самарали назорат механизмига айланишига олиб келади.

Янги сайланган депутатлар дунёнинг ривожланган давлатларнинг илғор тажрибаларини ўрганиб тадбиқ этадилар деб умид қиламан.

Ҳақиқатда, охирги уч йил давомида Республикамизда фуқаролик жамиятининг ижобий фаоллашишини кўрмоқдамиз. Тўртинчи ҳокимиятни жамиятда долзарб бўлган муаммоларни кўтариб чиқиб, ўзимизга танқидий кўз билан қарашга ўргатмоқда. Қолаверса, бундай сўз эркинлиги натижасида блогер деган янги жамият фикрига таъсир кўрсата оладиган ҳамда юртимиз келажагига бефарқ бўлмаган фаол фуқаролар қатлами пайдо бўлди.

Янги Ўзбекистонни шакллантирар эканмиз, фуқаролар ўртасида амалдаги қонунларни фуқаролар манфаатига қанчалик тўғри келиши тўғрисида саволлар пайдо бўла бошлади. Бунга машиналарнинг ойналарини қорайтириш бўйича кўтарилган резонансни яққол мисол қилиб келтиришимиз мумкин.

Ижро ҳокимияти вакилларининг халқ манфаатлари билан ҳисоблашмасдан қилган ҳатолари ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилиниб, қандайдир маънода ижро ҳокимиятини қўпол ҳатолардан тийиб турувчи ижтимоий кучга айланди. Албатта, буларнинг барчаси жамиятимизда ижобий томонга ўзгаришлар бўлаётганлигидан хабар беради.

 

Зойиржон Уроков,

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Девонининг бош инспектори

Кўрилганлар сони: 1409 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus