Бугун: 20 Апр 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > ЙИГИРМА МИНГ ДОЛЛАРЛИК СОВҒА


   Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг, Ўзбекистон ва Хитой давлатлари ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик алоқалари янада мустаҳкамланиб, бугунги кунга қадар ижтимоий, иқтисодий ва гуманитар соҳаларда кўплаб улкан лойиҳалар амалга оширилди.

    Қолаверса, келажакда яна турли йўналишларда ўзаро манфаатли ҳамкор-ликни таъминлашга хизмат қиладиган бир қатор лойиҳалар устида самарали ишлар олиб борилмоқда.

  Хусусан, биргина Навоий вилоятида бугунги кунда Хитой Халқ Республикасинининг сармояси иштирокида ташкил этилган 11 та қўшма корхона муваффақиятли фаолият юритиб келмоқда.

  Айниқса, “Навоийазот” АЖ негизида лойиҳа қиймати 500 млн. доллар бўлган поливинилхлорид, каустик сода ва метанол ишлаб чиқариш комплексининг қурилишида ҳам Хитой Халқ Республикасининг “CamCe & HQC” консорциуми вакиллари 800 нафардан ортиқ юқори малакали мутахассислар томонидан улкан бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда.

   Ушбу истиқболли лойиҳаларнинг ҳаётга изчиллик билан татбиқ этилаётгани мамлакатимизни янада равнақ топтиришга хизмат қилмоқда.

Абдулла Қодирий номидаги Навоий вилоят ахборот-кутубхона марказига Хитой Халқ Республикасининг мазкур  консорциуми вакиллари томонидан йигирма минг АҚШ доллари қийматидагихитой, рус ва инглиз тилидаги бадиий ва илмий адабиётлардан иборат китоблар тўпламини совға қилинди.

  Тантанали тарзда ташкил этилган тадбирда сўзга чиққанлар Ўзбекистон ва Хитой узоқ тарихда ҳам Буюк Ипак йўлидаги иқтисоди, қадриятлари, манфаати туташ давлатлар ҳисобланиши, бу каби эзгу ишлар эса маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини эътироф этишди.

  — Бугун Хитойда халқимиз календаримиз бўйича Янги йилни нишонлашмоқда. Ушбу байрам муносабати билан дўст Ўзбекистон давлати ёшларига китоб совға қилаётганлигимиз ўз қалбимизда ҳам  улкан мамнуният ҳиссини уйғотади. Китоб бу катта маънавий хазинадир. Бу адабиётлар навоийлик ёшларда катта қизиқиш уйғотиб,  мутолаа қилинади, —  дейди “CamCe engineering LTD” компанияси бош директори Хуанг Каи Ли.

   Шундан сўнг Навоий шаҳридаги “Ширин” маданият саройида концерт дастури намойиш этилиб, иштирокчилар эътиборига Ўзбек ва Хитой санъати дурдоналаридан ташкил топган қўшиқлар намойиш этилди.

 

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Кўрилганлар сони: 1612 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus