вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш
Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат
Интерактив
давлат
хизматлари
30.06.2017 16:00:23
Журналистика — даврлар силсиласида тобланган, инсониятнинг ўзини англашига хизмат қилган, манфаатлар ҳимоячиси сифатида майдонга чиққан сермашаққат касбдир. Уни қайсидир файласуф, югураётган адабиёт, деб бежизга айтмаган. Журналист воқеликдан бир қадам илгари юриши бор гап.
Бу касб эгалари учун хос бўлган жиҳатлардан бири - холислик. Қаламга хиёнат қилмасдан, кўп йиллар давомида публицистика, назм ва насрни бир-бирига эш қилиб, эл орасида юрган, виждон ҳукмидан чекинмаган вилоятимизнинг севимли шоири Бахтиёр Темур 55 ёшга кирибди. Табиатан тиниб-тинчимас, юморга ўч, ижодида биринчи касби бўлган математикнинг аниқлиги сезилиб турадиган бу инсон билан 1998 йилда танишганмиз. Ўктам гапирадиган, залворли ижод қиладиган самимий ижодкор кўп йиллар вилоят, республика нашрларида ишлаб, ҳудудларга хос бўлган ижтимоий ислоҳотларни объектив ёритишда фидойилик кўрсатди. Шеърларидаги она юртга муҳаббат, ўзбекона тантилик, бағрикенглик каби хислатлар ўқувчи ва шеърхонга ранглар қуюқлигида етказилиб, унинг ҳисларига ажиб бир рангинлик бахш этади.
Ижодкорга энг яхши мукофот — уни эътироф этишдир. Яқинда А. Қодирий номидаги ахборот-кутубхона марказида Б. Темурнинг ижодий кечаси бўлиб ўтди. Мактаб ўқувчилари, маҳаллий ижодкорлар, дўст ва маслакдошлари иштирок этган тадбирда ижодкор ҳақида илиқ фикрлар билдирилди. "Кармана овози" газетаси масъул котиби О. Ҳотамов, филология фанлари доктори, профессор А. Холмуродов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раиси Б. Садриддинов, таниқли шоир Ш. Шерназар ва бошқалар Б. Темур шахсияти ва ижодига чизгилар билан ўртоқлашди. Шеърият кечаси ёшлар назм ва наср юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Ижодкорга кейинги фаолиятида юксак парвозлар тилаб қоламиз. Ижод завқи сўнмасин, Бахтиёр ака.
Ж. УМРЗОҚОВ,
вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси бошлиғи.
Манбаа: dustlikbayrogi.uz
Жами мурожаатлар:3012
Кўриб чиқилган:448 (15%)
Кўриб чиқилмоқда:2564 (85%)
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси
Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати
Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Тел.: 0 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
210100 Навоий шаҳар.,
Ислом Каримов кўчаси, 77а