Бугун: 20 Апр 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Келажагимиз посбонлари


Таълим тизимининг барча соҳаларида фарзандларимизни соғлом ва бақувват бўлишига катта эътибор қаратилмоқда. Жумладан, Навоий техника-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида ҳам чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик фанидан ҳар бир дарс машғулот­ларининг ўтилишида бўлажак ватан посбонларининг мард, жасур, сергак қилиб тарбиялаш асосий мақсад қилиб олинган.

Машғулотларда бу фаннинг тари­хий зарурияти, унинг бугунги кунда­ги ўрни, моҳияти, вазифаси ҳақида атрофлича тушунтирилмоқда. Рес­пуб­ликамиз Қуролли Кучлари жан­го­вар салоҳиятини ошириш бора­сида олиб борилаётган ислоҳотлар мазмуни билан ёшлар ўз вақтида таништирилиб, унга риоя қилиш шакллантирилмоқда. Ҳозирги кунда миллий армия сафларида хизмат қилишни йигитлик бурчи деб би­либ, буни муқаддас мақсадига ай­лан­тирган ёшлар сафи кўпайиб бора­ётгани қувонарли. Ҳарбийлар учун яратилган шарт-шароитлар, имко­ниятлар акс этган ватанпарвар­лик мавзуидаги кўрсатувлар ҳам ўқувчи-ёшларнинг шарафли бурчни мардонавор бажаришга ундамоқда. Мамлакатимиз Президенти таъкид­ла­ган­ларидек, ҳарбий хизматни ўтаб қайтган йигитларнинг қисқа муддатда иш билан таъминланиши эътиборга олиниши кўпчилик ­ди­­­ли­даги гап бўлмоқда. Буларнинг барчаси келажакда халқимиз тинч­лиги, фаровонлигини таъминлашга қаратилгани билан диққатга сазо­вордир.

Алишер ХОЛОВ,

коллеж ўқитувчиси.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 2254 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus