Бугун: 17 Июл 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > "Келиб кетма, билиб кет!"


Ёз болажонларимиз орзу қилиб кутган қувноқ, мароқли палла ҳисобланади. Сабаби бу мавсумда уларнинг мазза қилиб ўйнаши, ота-онаси билан дам олиш масканларига бориши, сув ҳавзаларида чўмилиши учун яхшигина имкон туғилади. Бундан ташқари, уларнинг бўш вақтдан унумли фойдаланишлари, ҳунар ўрганишлари, янги ўқув йилига ҳар жиҳатдан тайёр бўлиб боришлари учун ҳам барча шароитлар яратилган.

Биргина Навоий шаҳар "Баркамол авлод" болалар маркази ёш авлоднинг ай­­нан таътил мавсумини мароқли ўтказишлари учун махсус "Ёз — 2017" режаси асосида иш олиб бормоқда. Унга асосан, мар­казда турли маъна­вий-маърифий ҳамда кўн­гилочар тадбирлар, тан­лов­лар, учрашувлар таш­кил этилаётган бўлиб, бу ўғил-қизларнинг қобилият, иқтидорларининг шаклла­нишига туртки бўлмоқда. Жумладан, "Соғ танда соғ­лом ақл" спорт мусобақаси, ўзбек халқ миллий ўйинла­ри, табиат қўйнига саёҳат, иқтидорли болалар бел­ла­шу­ви, расмлар кўргаз­ма­си, ёш ҳаваскор ак­тёр­лар театрлаштирилган саҳна кўриниши қувноқ бо­лажонларнинг мавсум­ни мазмунли, энг муҳими, кўнгилдагидек ўтказиш­ла­рини таъминлаяпти.

— Жамоамиз аъзолари "Келиб кетма, билиб кет!" шиори асосида иш юрит­моқда. Бу тўгараклари­миз­га келаётган болажонла­ри­мизнинг ҳар бири ало­ҳида эътибор остида экан­лигини англатади, — дей­ди марказ раҳбари Нар­ги­за Жумаева. — Ёз мав­сумида тўгаракларимиз, ҳаво ҳарорати ва ёш ав­лод­нинг соғлиги инобатга олинган ҳолда, асосан, туш­­ликкача ўтилади. Қуво­нар­ли томони, болажонлари­миз билан бирга уларнинг ота-оналари ҳам ташриф буюриб, тўгарак машғу­лот­лар қандай олиб бори­лаётгани билан яқиндан танишмоқдалар. Бу ходим­ла­ри­мизнинг янада масъ­улиятли бўлишларига ун­дайди.

"Мунчоқли безак", "Ёш мусаввир", "Моҳир қўл­лар" (тўқиш), "Фольклор" тў­гараклари ҳар доим болажонлар билан гавжум. Машғулотлар ўтилгач, ярим соатга мўлжалланган болалар ижодий ишлари кўргазмаси ҳам бўлиб ўта­ди. Бу орқали болалар дўст­ларининг ижодий иш­лари билан танишадилар, ўз муносабатларини бил­дирадилар. Кўргазмадан сўнг соғломлаштириш май­дончасига жалб қилин­ган ўқувчилар  ва ота-она­лар эртанги кун тартиби билан таништирилади.

— Мен тўқиш тўгараги аъзосиман, — дейди 16-давлат ихтисослашти­рил­ган умумий ўрта таълим мак­таби ўқувчиси Сабри­на Ҳамидова. — Машғу­лотлар давомида ёш бо­лаларга ковушчалар, шу­нинг­дек, гул буклетлари, сумкачалар тўқиймиз. Уй­да ҳам ўрганганларимни такрорлаб тураман. Укам Далер расм, комьютер са­водхонлиги тўгаракла­рига қатнашади. Ҳозир компью­тер бўйича бошланғич сабоқларни ўрганди. Ота-онамиз қизиқишларимиз­ни доим инобатга олиша­ди. Шунинг учун ҳар бир  маш­ғулотни қолдирмай, қатна­шишга ҳаракат қила­миз.

Мироншоҳ Абдуллаев 6 ёшда. Сузиш, теннис би­лан шуғулланади. Марказ­да энг ёш, истеъдодли  фар­топианочи сифатида анчагина машҳур.

— Менга  мусиқа жуда ёқади. Шунинг учун ҳам онам бу ерга олиб келди­лар. Машғулотларда яхши қатнашиб, уларнинг ишон­чи­ни оқлашни, тенгдошла­рим менга ҳавас қилиши­ни хоҳлайман, — дейди у.   

Ёш авлодга қаратилаёт­ган юксак эътибор истеъ­додлилар сафининг кенга­йи­шига хизмат қилади. Мар­казда "Ёз — 2017" ре­жаси асосида, юксак мақ­садларни кўзлаб қили­на­ётган ишлар ўзининг ижо­бий на­ти­жасини бериши, шуб­ҳасиз. 

Зебо ҚУТЛИЕВА.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 2651 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus