Бугун: 22 Сен 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Китобхонлик маданияти тарғиботи


Навоий шаҳридаги "Матбуот уйи"да "Китоб — маънавият бешиги" мақолалар танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

   Ушбу танлов Ўзбекистон Журналистлари ижо­дий уюшмаси вилоят бўлими томонидан тақ­дим этилган "Интеллектуал салоҳиятли ёш­лар — Ўзбекистоннинг ёруғкелажаги" ном­ли ло­йиҳа асосида ўтказилди. Мазкур ло­йиҳага Ўзбекистон Республикаси Олий Маж­лиси ҳу­зуридаги нодавлат нотижорат таш­килотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институт­лари­­ни қўллаб-қувватлаш Жа­моат фонди то­мо­нидан грант маблағи ажратилган эди.

  2017 йилнинг 1 сентябридан жорий йил ап­­рель ойига қадар ўтказилган танловда ада­биёт ҳамда журналистикага ҳавасманд ёш­лар мутолаа ва китобхонлик маданиятига ба­ғиш­ланган ижодий ишлари билан ишти­рок этди. Республика, вилоят, шаҳар ва туман дав­­рий нашр­ларида чоп этилган юзлаб ма­қо­лалар таҳлил қилиниб, энг фаол 15 нафар муаллиф сараланди.

  Тадбирда лойиҳа раҳбари Ёрқул Умаров грант лойиҳаси доирасида амалга оши­рилган ишлар хусусида батафсил маълумот берди.

— Ўсиб келаётган ёш авлод қалбида ки­тоб­га меҳр уйғотиш ҳар биримизнинг асосий ва­зифамиз, — дейди танлов ғолиб­лари­дан бири, Зарафшон шаҳридаги 2-мактаб ўқи­тувчиси А. Жарқинов. — Мутолаа билан бир қаторда китобхонлик маданиятини шакл­лантириш ҳам муҳим. Бу танловнинг ютуғи тар­ғиботнинг энг чекка овул, қишлоқларгача етиб борганидир.       

  Fолибларга диплом ҳамда ўзбек ва жаҳон ада­биётининг нодир намуналаридан иборат китоб­лар жамланмаси топширилди.       

Кўрилганлар сони: 2123 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus