Навоий вилояти ҳокимлиги

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ УЧУН ЯНГИ БИНО


Кармана туманининг “Камолот” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 11-сонли “Офтобжон” мактабгача таълим муассасаси янги замонавий, барча шароитларга эга бинода иш бошлади.

    Давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, кенг жамоатчилик иштирок этган муассаса биносининг тантанали очилиш маросимида сўзга чиққанлар мамлакатимизда ёш авлод камоли учун яратилган шарт-шароитлар ва имкониялар хусусида тўхталиб ўтишди. Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 сентябрдаги “Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазкур соҳа ривожида туб бурилиш ясагани алоҳида эътироф этилди.

    1 миллиард 72 миллион сўм маблағ эвазига қисқа муддатда бунёд этилган 120 ўринли муассаса 120 миллион сўмлик замонавий жиҳозлар билан таминланди. Мактабгача таълим муассасасида болажонлар учун спорт, фан, рақс тўгараклари ташкил этилган.  Ёзги болалар ўйин майдончаси эса кичкинтойларга янада хушнудлик улашмоқда.

   — Ўтган йили вилоятимизда 10 та маткбгача таълим муассасалари замонавий шаклда бунёд этилди. Жорий йилда эса 16 та боғчани капитал таъмирлаш ва реконструкция қилиш режалаштирилган. Бундан ташқари жорий йил давомида давлат билан шерикчилик асосида яна 80 та хусусий боғчалар ташкил этилиши белгиланган, — дейди вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Гулноз Аслонова. — Бу келажакда болажонларимизни замонавий мактабгача таълим муассасаларига тўлиқ қамраб олишда муҳим ўрин тутади.

 

Отабек АСЛОНОВ.

 

Кўрилганлар сони: 770 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus