Бугун: 20 Июн 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Маъмурий бино қурилишига тамал тоши қўйилди


Жорий йил 20 март куни вилоят марказида адлия бошқармаси янги маъмурий биноси қурилишига старт берилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда вилоят ҳоки­ми Қ.Турсунов, ташкилот ҳамда муассасалар, шунингдек, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Йиғилганлар адлия органлари давлат бошқаруви тизимида муҳим ўрин тутаётгани, юртимизда қонунчиликнинг мустаҳкам­ланишида ибратли фаолият юритаётганини алоҳида таъкидлашди.

4,8 минг квадрат метр кенгликни эгаллайдиган мазкур бинони бунёд этиш билан "Кармана Камрон" масъулияти чекланган жамияти шуғулланади.

— Лойиҳа 7,5 миллиард сўм миқдорида баҳоланган, — дейди пудратчи ташкилот раҳбари F. Нажимов. — Уч қаватдан иборат бўладиган бу бинода юқори самара билан фаолият юритиш учун барча шароит яратилади. У миллий меъморчилик услубларини замонавий стандарт­лар билан уйғунлаштирган ҳолда қурилади. Қурилиш-монтаж ишларини саккиз ой давомида ниҳоясига етка­зиш­ни режалаштирганмиз.

 

Олим ЖАЛИЛОВ.

Кўрилганлар сони: 367 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus