Бугун: 24 Июн 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > МАРДЛИК, МАТОНАТ ВА ЖАСОРАТ МАКТАБИ


Мустақиллик йилларида мамлакатимиз мудофаа соҳасини чуқур ислоҳ қилиш, ҳарбий қонунчилик базасини такомиллаштириш, Ватанимиз хавфсизлиги ва барқарорлиги, унинг сарҳадлари дахлсизлигини таъминлаш борасида улкан ишлар амалга оширилди. Бугунги кунда ҳар қандай стратегик вазифаларни самарали ҳал этишга қодир бўлган профессионал, ихчам, тезкор ва жанговар миллий армиямиз ташкил этилди.

Мамлакатимизда бу йил Ватан ҳимоячилари куни байрами “Миллий армиямиз – ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир” шиори остида ўтказилмоқда.

Навоий вилоятида ҳам 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 26 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Дастлаб, 14 январь куни эрта тонгдан давлат ва жамоат ташкилотлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари томонидан Хотира хиёбонидаги Матамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди.

Шундан сўнг Навоий шаҳридаги “Фарҳод” маданият саройида Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган вилоят байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти – Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг Ватан ҳимоячиларига йўллаган табригини Навоий вилояти ҳокими Қ.Турсунов тадбир иштирокчиларига ўқиб эшиттирди.

Байрам тадбирида сўзга чиққанлар Давлатимиз раҳбари томонидан миллий армиямизни янада равнақ топтириш йўлида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар хусусида алоҳида тўхталиб ўтишди.

Қутлуғ айём муносабати билан Президентимизнинг фармонларига асосан давлат мукофотлари билан тақдирланганларга орден ва медаллар тантанали равишда топширилди. Шунингдек, бир гуруҳ соҳа фидойилари вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи  ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

— Барқарор тараққиётимиз, тинч ва осуда ҳаётимиз ҳар биримизни ягона мақсад – Истиқлолимизни қадрлашга, фаровон ҳаётимизга шукуроналар айтишга, танлаган мустақил йўлимиздан изчил боришга, Ватанимизни сергак ва ишончли қўриқлашга, шарафли ва муқаддас бурчимизга ҳар доим содиқ қолишга даъват этади. Менинг камтарона меҳнатим муҳтарам Президентимиз томонидан шундай катта мукофотга муносиб топилгани кўнглимни тоғдек кўтариб юборди. Жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш фаолиятимиз мезонига айланди. Зеро, жиноят бўлмаган жойда, қонун устувор мамлакатда тараққиёт ҳам бардавом бўлади. Мен бундай эътиборга жавобан Ватанимиз равнақи учун бор куч ва шижоатим билан хизмат қилишни ўзимнинг муқаддас бурчим, деб биламан, — дейди Навоий шаҳар ички ишлар бўлими жиноят қидирув бўлими бошлиғининг ўринбосари, “Жасорат” медали соҳиби Ўктамхўжа Амонов.

Вилоятда байрам арафасида хизматни ўташ чоғида ҳалок бўлган соҳа вакиллари хонадонларига ташриф буюрилиб,  уларнинг  оила аъзолари ҳолидан хабар олинди. Фахрий ҳарбийларга эса алоҳида эҳтиром кўрсатилди.

Бугун ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларни турар-жойлар билан таъминлаш, муддатли ҳарбий хизматни ўтаган аскарларга имтиёзлар бериш борасида олиб борилаётган ишлар йигитларимиз қалбида армияда хизмат қилиш ҳиссини кучайтирмоқда.

Айни чоғда Қуролли Кучларимиз сафларида хизмат қилиш – бурч, Ватанни қўриқлаш – шараф, аскарлик  - баркамоллик тимсолига айланиши билан бирга, миллий армиямиз ёшларимиз учун жисмоний тобланиш, чиниқиш, маҳоратини ошириш ва юксак инсоний фазилатларни мужассам этадиган, улар қалбида садоқат, жасорат ва матонат туйғуларини мустаҳкамловчи чинакам ҳаёт мактабига айланди.

Хусусан, бу йил вилоят тарихида илк маротаба ўтказилган ҳарбий-ватанпарварлик фестивали доирасида миллий армиямизнинг қудрати ва салоҳияти тўлиқ намоён этилгани ёшларни мардлик, матонат ва жасорат руҳида тарбиялашга муносиб хизмат қилади.

Бугун ҳарбий қисмларда аскарларнинг қатъий ирода, характер, фаол ҳаётий позицияни шакллантириш, ўз конституциявий бурчларини сидқидилдан, шараф билан ўташлари учун барча шароитлар мавжуд.

Эътиборлиси, Мудофаа вазирлиги ҳузурида ташкил этилган жамоатчилик Кенгаши вакиллари, маҳалла фаоллари, олимлар, ёзувчи ва шоирлар, маданият, санъат, спорт намоёндалари томонидан ҳарбий қисмларда ташкил этилаётган учрашувлар, давра суҳбатлари Ватан ҳимоячиларининг маънавияти янада юксалишига хизмат қилмоқда.

Энг муҳими, бундай тадбирлар халқ ва армия яқинлигининг, якдиллигининг ёрқин исботи бўлаяпти.

Тадбирда санъаткорлар томонидан Ватанни, тинчликни тараннум этувчи куй-қўшиқлар ва жозибали рақслар барчага байрамона кайфият улашди.

 

Отабек АСЛОНОВ.

Кўрилганлар сони: 2233 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus