18.02.2021 10:35:29
Навбаҳор туманида “қизил” тоифадаги умумтаълим мактабларда таълим сифатини тубдан яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан пресс-тур ташкил этилди.
Ушбу пресс-турда вилоят оммавий ахборот воситалари ходимлари, масъул раҳбар ва ходимлар иштирок этишди.
Мақсад эса 2019-2020 ўқув йилида битирувчи ёшларнинг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичи паст бўлган мактаблар фаолиятини ўрганиш, олиб борилаётган ишлар билан танишиш ҳамда камчиликларни кўриб чиқиб тегишли тавсиялар беришдан иборатдир.
Дастлаб тумандаги 24-мактаб фолияти ўрганилди. Мактабда 195 нафар ўқувчилар таҳсил олади. Ушбу ўқувчиларга 24 нафар педагог ходимлар дарс бериб келмоқда. Ушбу мактабни ўтган 2019-2020 ўқувйилида битирган жами 17 нафар ўқувчининг 1 нафари (5,8%) олий таълим муассасасига ўқишга қабул қилинган холос.
Мактабда барча шароитлар етарли даражада, 1 нафар олий тоифали, 2 нафар 1 тоифали, 6 нафар 2 тоифали ҳамда 15 нафар мутахассис ўқитувчиларни 2021 йилги аттестация синовларига жалб қилинган.
Шунингдек, мактабнинг 18 нафар 11-синф битирувчилари билан суҳбат ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг қизиқишлари ва қайси олий таълим муассасасига ўқишга топширмоқчилиги ҳамда ўқувчилар томонидан берилган таклифлар ўрганилди. Куннинг иккинчи ярмида пресс-турнинг кейинги манзили тумандаги 4-мактаб бўлди.
Тумандаги 4-мактабда жами 423 нафар ўқувчилар таҳсил олиб, уларга 54 нафар педагог ходимлар дарс бериб келмоқда. Ўтган 2019-2020 ўқув йилида мактабни тамомлаган жами 26 нафар битирувчидан 2 нафарига олий ўқув юрти талабаси бўлиш насиб қилган. Бу умумий кўрсаткичнинг 8 % ни ташкил қилганлиги сабабли мактаб қизил ҳудудга киритилган. Бунга сабаб битирувчиларга олий ўқув юртларини танлашда тўғри тушунча ва етарли маълумотлар берилмаган.
Пресс-тур якунида халқ таълими бўлими фаоллар залида “Қизил худуд” га тушган жами 4 та мактаб раҳбарларининг тақдимоти ўтказилди. Ушбу тақдимотда мактаблар “Қизил худуд”дан чиқиш ҳамда олий таълим кўрсаткичи бўйича 50% дан юқори натижага эришиш учун 3 йиллик истиқболли режаларини тақдим этишди. Ушбу тақдимот савол-жавоб тарзида ўтказилиб, журналистлар ва ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларига мактаб раҳбарияти ва туман халқ таълими бўлимидан тегишли жавобларни олишди.
Жами мурожаатлар:211
Кўриб чиқилган:139 (66%)
Кўриб чиқилмоқда:72 (34%)
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси
Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати
Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Тел.: 0 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
210100 Навоий шаҳар.,
Ислом Каримов кўчаси, 77а