вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > НАВБАҲОРДА ЯНГИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ БИНОСИ


Навбаҳор тумани Янгиқўрғон қишлоғи “Сарбозор” маҳалласида 115 ўринли 10-сон “Юлдузча” мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди.

   Муассаса биносининг тантаналри очилиш маросимида мамлакатимизда ёш авлод тарбиясининг биринчи ва муҳим бўғини бўлган мактабгача таълим тизимини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани, Юртбошимизнинг соҳага кўрсатаётган ғамхўрликлари хусусида сўз юритилди.

Дарҳақиқат, эртамиз эгалари мактабгача таълим жараёнида таълим-тарбиянинг асосий пойдеворга эга бўлади.

   Давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 29 декабрда қабул қилинган “2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мактабгача таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, жумладан, қишлоқ аҳоли пунктларида янги ана шундай иншоотлар қуриш, уларни замонавий жиҳозлаш борасида янги босқични бошлаб берганлиги билан аҳамиятлидир. Ўтган йили қабул қилинган “Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон эса мактабгача таълим вазирлиги ташкил этилишининг ҳуқуқий мезони бўлди.

  Бу тарихий ҳужжатлар ёш авлод камолоти йўлида қўйилган муҳим қадамдир.

  Президентимизнинг Навоий вилояти аҳолиси билан бўлиб ўтган сайловолди учрашувида Навбаҳор туманидаги “Сарбозор” маҳалласи маслаҳатчиси Насиба Қўлдошева томонидан маҳаллада мактабгача таълим муассасаси қурилиши масаласида амалий ёрдам сўраб мурожаат этилган эди.

  Шунга асосан қисқа муддатда қад рослаган умумий қиймати 1 миллиард 850 миллион сўм сўм бўлган мазкур замонавий муассаса биноси ҳудуд ёшлари учун муносиб туҳфа бўлди.

  — Мактабгача таълим инсон камолотининг асосий пойдевори ҳисобланади. Фарзандлари соғлом, баркамол юртнинг эртанги куни эса ишончли қўллардадир, — дейди Навбаҳор тумани мактабгача таълим бўлими мудираси Дилфуза Тилавова. — Фойдаланишга топширилган муассасада болажонлар учун  барча шарт-шароитлар яратилган. Ўйин майдончалари, мусиқа хонаси ва замонавий компьютерлар эса тарбияланувчилар ихтиёрида.

  Икки гуруҳда ўқув-тарбия жараёнлари олиб борлаётган ушбу маскан келажагимиз эгаларининг баркамол бўлиб улғайишига хизмат қилади.

Тадбирда вилоят ҳокими Қ.Турсунов иштирок этди ва сўзга чиқди.

 

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Кўрилганлар сони: 1828 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus