Бугун: 26 Фев 2020 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > НАВОИЙ ШАҲРИДА КАСБГА ЙЎНАЛТИРУВЧИ ҚИСҚА МУДДАТЛИ ЎҚУВ КУРСЛАРИ ИШ БОШЛАДИ


Бугунги кунда вилоятимизда банд бўлмаган, ишсиз фуқароларни қайта касбга тайёрлаш бўйича Навоий техника-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилди.
Ушбу ўқув курслари “Тикувчилик”, “Компьютер оператори”, “Электр станциялари ва электр тармоқлари ускуналарига хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва монтаж қилиш бўйича электромантёр”, “Пайвандлаш ишлари (механик) техниги” йўналишларида олиб борилаяпти.
Айни пайтда қисқа муддатли ўқув курсларида вилоятимиз бўйича 323 нафар фуқаролар касб ўрганаётган бўлса, уларнинг 126 нафари Навоий шаҳри аҳолиси ҳиссасига тўғри келади.
Энг эътиборлиси, бу курслар бепул, таҳсил олувчиларга эса белгиланган тартибда стипендия ҳам берилади.
Агар сиз ҳам ушбу курсларда таҳсил олишни хоҳласангиз Навоий шаҳар Бандлик марказига мурожаат этишингиз мумкин.

Кўрилганлар сони: 120 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus