Бугун: 24 Июн 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > НАВОИЙ ШАҲРИДА ЗАМОНАВИЙ КЛИНИКА ИШ БОШЛАДИ


Мамлакатимизда инсон ҳаёти учун муҳим ва зарур соҳалардан бири бўлган – соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, уни жаҳон талаблари даражасига кўтариш ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш масалалари давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди.

Айниқса, сўнгги йилларда соҳага қаратилган эътибор ва кўрсатилган ғамхўрлик мазкур тармоқни янги босқичга кўтариш баробарида, аҳолининг тиббий хизматдан рози бўлишида муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Албатта, бу борада хусусий тиббиёт муассасаларининг ҳам алоҳида ҳиссаси бор.

Давлатимиз Раҳбарининг 2017 йил 1 апрелдаги “Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожланти-риш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, соғлиқни сақлашнинг хусусий секторида кўрсатилаётган хизматлар ҳажми ва турларини ошириш ва ри-вожлантиришни назарда тутувчи кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Айниқса, Президентимизнинг “Хусусий тиббиёт ташкилотларини янада ривожлантириш бўйича қўшимча шарт-шароитларни яратиш тўғрисида”ги қарори соғлиқни сақлашнинг хусусий секторини ривожлантиришни ҳар томонлама давлат томонидан қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Барча жойда бўлгани каби Навоий вилоятида ҳам тиббиётда хусусий секторни фаолиятини кенгайтириш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Айни кунда вилоятда фаолият юритаётган 150 та хусусий тиббиёт муассасаларининг 35 таси ўтган йилда ташкил этилгани, жорий йил якунига қадар яна 25 та клиника фойдаланишга топширилиши режалаштирилгани бу борадаги ишлар кўлами кенгаяётганининг ёрқин исботидир.

Эътироф этиш керакки, сўнгги йилларда вилоятдаги хусусий тиббиёт муассасалари томонидан ўндан ортиқ давлатнинг 200 нафарга яқин фуқароларига малакали тиббий хизматлар кўрсатилди.

Навоий шаҳрида ёш тадбиркор Ғолиб Каримов томонидан фойдаланишга топширилган “GRAND MEDICAL CENTER” хусусий клиникаси  ҳам соҳага қаратилаётган эътиборнинг амалий ифодаси бўлди.

— Умумий қиймати 5 миллиард сўм бўлган мазкур замонавий клиникамизнинг 300 минг доллар маблағ эвазига Хитой, Германия, Россия, Корея давлатларидан келтирилган энг сўнгги тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлангани аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади, — дейди “GRAND MEDICAL CENTER” хусусий клиникаси раҳбари, ёш тадбиркор Ғолиб Каримов. — Энг эътиборлиси, клиникамиз фаолиятини бошлаши муносабати билан 40 та янги иш ўрни яратилди.

Клиникада хирург, стаматолог, кардиолог, терапев, косметология, стамотология, физиотерапия, жарроҳлик  сингари 10 дан ортиқ йўналишлар бўйича малакали шифокорлар томонидан тиббий муолажалар олиб борилади. Клиникада бир кунда 30 та беморни стационар даволаш ҳамда 250 та беморни амбулятор қабул қилиш имконияти яратилди.

— Барча шароитларга эга, кўркам бинода фаолият юритиш ғайратимизни янада оширади, — дейди болалар невропатологи Д.Бозорова. — Айниқса сўнгги русумдаги технологиялар беморларнинг касаллигини вақтида аниқлаш ва тўғри ташхис қўйишда муҳим аҳамият касб этади.

Тиббиёт марказига малакали мутахассисларнинг жалб этилгани, хусусан, Ҳиндистонлик мутахассислар ва пойтахтимиздаги малакали шифокорлар ўртасида доимий ҳамкорлик алоқалари ўрнатилгани янада эътиборлидир.

Клиниканинг очилиш маросимида Навоий вилояти ҳокими Қ.Турсунов иштирок этди ва сўзга чиқди.

 

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Кўрилганлар сони: 425 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus