Бугун: 21 Ноя 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Навоий вилояти ҳокимининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси тайинланди


Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг хулосасига биноан Навоий вилояти ҳокимининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби лавозимга Дилшод Дониёрович Мамаражабов тайинланди.
 
Д. Мамаражабов 1976 йил туғилган. 1998 йилда Бухоро давлат университетини тамомлаган, мутахассислиги филолог. Шунингдек, 2001-2002 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академиясида таҳсил олган.
 
1998 йилдан 2009 йилгача Бухоро вилояти ҳокимлигида бош мутахассис, Бухоро вилояти телерадиокомпаниясида директор ўринбосари, бош муҳаррири лавозимларида ишлаган.
 
2009 йилдан 2019 йилгача Навоий вилояти ҳокимлигида котибият мудири, Навоий вилояти маданият ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг Навоий вилояти бўйича вакили, “Спорт” телерканали ДУК Навоий вилояти бўйича мухбири лавозимларида фаолият кўрсатган.
Кўрилганлар сони: 1027 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus