Бугун: 18 Сен 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Навоий вилояти судьяларининг МУРОЖААТИ


Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мир­омо­нович Мирзиёевнинг Ўзбекистон Рес­пуб­ликаси судьялари билан учрашувдаги маърузасидан келиб чиқувчи суд ҳокимия­тининг ҳақиқий мустақиллигини таъмин­лаш, одил судловни ташкил қилиш бораси­даги ишлар аҳволи ва истиқболдаги вази­фаларни тўлақонли бажариш, суд ҳокимия­тининг фуқаролар ҳуқуқ ва қонуний ман­фаат­ларини ҳимоя қилишдаги роли ва аҳа­миятини тубдан оширишни назарда  тутади.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Респуб­ликасини ривожлантиришнинг бешта усту­вор йўналиши бўйича Ҳаракатлар страте­гия­сида суд ҳоки­миятининг чинакам муста­қиллигини таъминлаш, суд тизимини демо­кратлаштириш ва такомил­лаштириш, фуқа­роларнинг ҳуқуқ ва эркин­ликларини ишонч­ли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайти­риш, суд-ҳуқуқ тизимида қонунийликни мус­таҳкамлаш ушбу соҳадаги ислоҳотларнинг устувор йўналишлари этиб белгиланди.

Энг муҳими, давлатимиз раҳбари ташаб­буси билан суд-ҳуқуқ соҳасини изчил ислоҳ қилиш, мазкур тизимни янги босқичга кўта­риш мамлакатимизнинг муҳим сиёсатига айлангани биз соҳа вакилларига янада юксак мажбурият ва улкан масъулият юклайди, албатта.

Дарҳақиқат, Ўзбекистон Республикаси Пре­зиденти­нинг фармонларига асосан фуқаролик, жиноий, маъмурий ва иқтисодий суд иш юритуви соҳасида суд ҳокимияти­нинг ягона олий органи — Ўзбекистон Рес­публикаси Олий суди ташкил этилди, суд­лар томони­дан жиноят ишларини қўшимча терговга қайтаришнинг одил судлов мазмун-моҳия­тига мутлақо тўғри келмайдиган ама­лиётга чек қўйилди.

Судьяликка номзодларни танлаш ва лаво­зимга тайинлаш тартиби тубдан такомил­лаш­тирилиб, судьялар ҳамжамиятининг янги органи — Судьялар олий кенгаши таъсис этилди.

Судлар тизимининг амалдаги тузилмаси ва штат бирлиги қайта кўриб чиқилиб, улар судьяларнинг хизмат вазифаларини оқи­лона тақсимлаш имконини берадиган дара­жада, ҳозирги замон талабларини инобатга олган ҳолда такомиллаштирилди ва мақ­буллаштирилди.

Бу ислоҳотларнинг самарали амалга оши­рилиши суд тизимида фаолият кўрсата­ётган барча раҳбар ва масъул ходимларнинг ўз хизмат бурчини адолат мезонлари асо­сида садоқат ва масъулият билан бажа­ришида, ҳеч шубҳасиз, ҳал қилувчи ўрин тутади.

Жорий йилнинг 13 июнь куни мамлакати­миз суд ходимлари билан ўтказилган уч­рашувда муҳтарам Юртбошимиз томонидан аниқ кўрсатиб ўтилган суд тизимидаги жиддий камчилик ва муам­моларни барта­раф этиш ҳамда олдимизга қўйилган вази­фаларни самарали ҳал қилиш учун ҳар би­ри­миз ўз ишимизга бўлган муносабати­мизни тубдан қайта кўриб чиқишимиз, шах­сий масъулиятимизни кескин оширишимиз зарур.

Шу муносабат билан, Ҳаракатлар страте­гия­си ижросини самарали таъминлашда суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг ўта муҳим аҳамияти ва долзарблигини тўлиқ англаган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси судьялари қуйидаги­ларни ўзларининг энг асосий вазифалари деб ҳисоблайдилар:

Биринчидан, биз — судьялар кундалик фаолиятимизда халқ билан бевосита муло­қот шаклларини кенгайтириш орқали одил судлoвга эришиш даражасини ошириш­нинг барча чораларини кўришимиз лозим.

Иккинчидан, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эр­кинликларини ишончли ҳимоя қилишни таъ­­минлашимиз, халқимизнинг суд тизими­га бўлган ишончини қатъий мустаҳкамлаши­миз, судни том маънода "Адолат қўрғони"га айлантиришимиз зарур. Токи, нажот излаб келган ҳар бир фуқарода айнан судда адолат сўзсиз қарор топишига ҳеч қандай шубҳа-гумон қолмасин.

Учинчидан, судда ишларни қонунийлик, одиллик ва инсонпарварлик тамойилларига таянган ҳолда кўриш, энг асосийси, қабул қилган ҳар бир қароримиз қонуний, асосли ва адолатли бўлиши учун барча масъулият­ни ўз зиммамизга олишимиз шарт. Соҳиб­қирон Амир Темур бобомизнинг "Куч — адолатда" деган теран маъноли сўзлари ҳар бир судья фаолиятида дастуриламалга айланиши керак.

Тўртинчидан, Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган барча ислоҳотларни амал­га оширишга ҳар биримиз жиддий масъ­улият ва ташаббускорлик билан ёндаши­шимиз, энг асосийси, қаерда ва қачон, қан­дай вазиятда бўлмасин, доимо мамлака­тимиз тақдирига дахлдорлик ҳисси билан яшашимиз зарур.

Давлатимиз раҳбари таъкидлаб айтгани­дек, танқидий таҳлил, қатъий тартиб-инти­зом ва шахсий жавобгарлик кундалик фао­лиятимиз мезони бўлиши лозим.

Бешинчидан, юртимизда одил судловни таъминлаш ва адолатни қарор топтиришга қодир, мустаҳкам иродали, ҳалол, юксак маънавий ва касбий фазилатларга эга бўл­ган судьялар таркибини шакллантириш учун барчамиз бирдек масъулмиз.

Олтинчидан, судьялик — бу машаққатли, шу билан бирга, шарафли касб ва юксак мақом эканини чуқур англаган ҳолда, судья­лик шаънига доғ туширадиган ҳар бир ғайриқонуний хатти-ҳаракатга "фавқулодда ҳолат" сифатида қараб, бунга йўл қўйган ходимларга нисбатан муросасизлик муҳити­ни кучайтиришимиз, сафларимиз софлиги­ни таъминлашимиз керак.

Еттинчидан, судьялар касбий тайёргар­ли­ги­ни ошириш, судлар фаолиятига ахбо­рот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш орқали иш юритиш тартибини соддалаштириш ва фуқаролар ўртасида оворагарчиликларнинг олдини олиш бора­сида кечиктириб бўлмайдиган чораларни кўришимиз даркор.

Саккизинчидан, суд амалиётини доимий таҳлил қилиб бориш асосида тизимли қонунбузилишларини аниқлашимиз ҳамда соҳадаги камчиликларни қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаш­тириш йўли билан бартараф этишга қара­тилган кенг қамровли чора-тадбирларни кўришимиз лозим.

Доимо, Ватанимиз, халқимиз манфаат­ларини ўйлаб, зиммамиздаги юксак ва масъ­улиятли вазифаларни ҳалол ва виждо­нан бажаришга, одил судловни фақат қонун­га бўйсунган ҳолда амалга оширишга, судья­лик бурчимиз ва виждонимиз буюр­ганидек беғараз, холис ва адолатли бў­лиш­га ваъда берамиз.

Муқаддас қасамёдимизга ҳамиша содиқ қоламиз!
Манбаа: dustlikbayrogi.uz
Кўрилганлар сони: 2826 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus