Бугун: 08 Апр 2020 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > НАВОИЙДА ОТА-ОНАСИДАН БEВАҚТ ЕТИМ ҚОЛГАН УЧ НАФАР БОЛАГА ТАДБИРКОР УЙ СОВҒА ҚИЛДИ


Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилояти Кенгаши таклифи билан “Бизнес фундамент” МЧЖ раҳбари тадбиркор Отабек Ҳайдаров томонидан ота-онасидан эрта етим қолган 3 нафар болаларга Навоий шаҳри марказидаги замонавий кўп қаватли уйлардан барча қулайликларга эга бўлган икки хонали уй совға қилинди.Ота-онасининг бевақт вафотидан кейин 5 йилдан буён Кармана туманида ижарада яшаб келаётган болалар бувиси Саодат ая Шукурованинг қарамоғида эди. Бугун уларнинг қувончи чексиз, саховатли тадбиркор томонидан уй билан биргаликда аянинг икки нафар ўғил неварасига замонавий ноутбук ҳамда қиз неварасига  тикув машинкаси, уй рўзғор буюмлари ҳам совға қилинди.Саховатли инсонлар кўпайсин. Ўзбек ўзига бек халқ! Ҳар доим етимлар бошини силаган миллат!

 

 

 

Кўрилганлар сони: 216 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus