Бугун: 17 Ноя 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > НАВОИЙДА САЙЁР ҚАБУЛДАГИ МУРОЖААТ АСОСИДА 50 НАФАР НУРОНИЙЛАР САЁҲАТГА ЮБОРИЛАДИГАН БЎЛДИ


Вилоят ҳокими К.Б.Турсунов томонидан жорий йилнинг 28 июль куни Навбаҳор тумани, “Арабсарой” қишлоғидаги Агроиқтисодиёт касб-ҳунар колллежига қарашли боғда навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.
Қабулда 220 нафар фуқаролар иштирок этди. Унда 10 нафар аҳоли томонидан 15 та турли-хил мазмундаги мурожаатлар кўтарилган бўлиб, уларнинг 3 таси жойида ҳал этилди.
Ҳусусан, фуқаро Саодат Рўзиева томонидан “Сарой” маҳалласида яшовчи нуронийларнинг қадимий Бухоро шаҳрига саёҳатини ташкил этиш бўйича амалий кўмак сўралди. Ушбу мурожаат жойида қаноатлантирилиб, 8 август куни 50 нафар нуронийлар учун саёҳат уюштирилиб бериладиган бўлди.
Шунингдек, мурожаатларнинг 2 таси бўйича тегишли масъуллар томонидан асосли ва қонуний тушунтиришлар берилди. Муддат талаб қилган 10 та мурожаат бўйича бугунги кунда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Сайёр қабул ўтказилган ҳудудда туман ёшлари томонидан 5 ташаббус бўйича тайёрлаган кўргазмалари барчанинг диққатини тортди.
Шу куни вилоят ҳокими “Минг” қишлоғидаги аҳоли хонадонларига ташриф буюриб, уларнинг турмуш шароити билан танишди ҳамда уларни қийнаб келаётган муаммоли масалалар бўйича тегишли масъулларга кўрсатмалар берди.
Кўрилганлар сони: 320 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus