Бугун: 19 Ноя 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > НАВОИЙЛИК КУМУШХОН 3 ТА ОЛТИН МЕДАЛ ЖАМҒАРДИ ВА ЖАҲОН РЕКОРДЛАРИНИ ЎРНАТДИ.


Корея Халқ Демократик Республикасида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати давом этмоқда.

Жорий йилнинг 24 октябрь куни ёшлар ўртасида 64 килограмм вазн тоифасида иштирок этган навоийлик Кумушхон Файзуллаева 3 йўналишда олтин медалларни ўз ҳисобига ёзиб қўйди. Кумушхон даст кўтаришда 97 килограмм, силтаб кўтаришда 125 килограмм, икки кураш натижасида эса 222 килограмм натижа билан қитъа чемпионлигини қўлга киритди.

Яна бир аҳамиятли жиҳати Кумушхон Файзуллаева бу натижа билан ўсмирлар ўртасида даст кўтаришда ўзига тегишли жаҳон рекордини такрорлаган бўлса, силтаб кўтариш ва икки кураш бўйича янги жаҳон рекордларини ўрнатишга ҳам муваффақ бўлди. 

Таъкидлаш жоиз, бу натижа Кумушхонга Токио Олимпиадаси йўлланмаси учун қимматли рейтинг очколарини ҳам тақдим этади.

 

Кўрилганлар сони: 1498 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus