Бугун: 18 Июн 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > НУРОНИЙЛАР УЧУН ЯНГИ МАСКАН


Навоий шаҳридаги марказий истироҳат боғида “Нуронийлар маскани” мажмуаси фойдаланишга топширилди.

  Халқимиз томонидан бунёдкорлик ишлари, меҳр-саховат тадбирлари азалдан боқий анъана ва хайрли амал сифатида қадрланиб келинади.

 Фойдаланишга топширилган “Нуронийлар маскани” ҳам ота-бобо-ларимиздан мерос бўлиб келаётган миллий қадриятларнинг амалий ифодаси сифатида кекса авлод вакилларига нисбатан юксак ҳурмат ва эҳтиром рамзи бўлди.

  Давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон фах-рийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони бу борадаги эзгу ишларни янги босқичга кўтарди.

  Мазкур фармонга асосан барча ҳудудларда бўлгани каби Навоий вилоятида ҳам кўркам ва замонавий, етарлича қулайликларга эга “Нуронийлар маскан”лари босқичма-босқич бунёд этилмоқда.

  Шу кунларда Қизилтепа туманида мазкур маскан фаолият бошлаган бўлса, Наврўз байрами арафасида эса вилоятнинг барча ҳудудларида фахрийлар мажмуаси кенг жамоатчилик иштирокида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

  Қисқа муддатда Алишер Навоий номи билан аталувчи Марказий истироҳат боғида қад ростлаган “Нуронийлар маскани” мажмуасида кекса авлод вакиллари учун барча шарт-шароитлар муҳайё этилган.

  Мажмуадаги бой китоб фондига эга кутубхона, дам олиш хоналари, махсус тренажёрлар билан жиҳозланган даволаш-жисмоний тарбия заллари, шахмат, шашка ўйингоҳлари, компьютер жамланмаси ҳамда ошхона ва тиббиёт хонаси нуронийларнинг бўш вақтларини сермазмун ўтказишга хизмат қилади.

  — Бу эътибор биз кексаларни янада руҳлантириб юборди. Ушбу табаррук даргоҳ фахрийлар учун меҳр-оқибат, дўстлик, бахтиёрлик, дийдор масканига айнади. Биз учун ҳамиша қайғураётган давлатимиздан, Президентимиздан миннатдормиз, — дейди Навоий шаҳар нуронийси Мирзоанвар Сирожев.

  Шу куни Навбаҳор туманининг “Пахтаобод” маҳалласи ҳудудида ҳам кенг ва кўркам “Нуронийлар маскани” мажмуаси фойдаланишга топширилгани вилоят нуронийлари учун қўшалоқ байрам бўлди.

 Тадбирларда вилоят ҳокими Қ.Турсунов иштирок этди ва сўзга чиқди.

 

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Кўрилганлар сони: 2127 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus