Бугун: 18 Апр 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Огоҳлик ва ҳушёрлик йўлида


Вилоят "Матбуот уйи"да "Дўстлик байроғи" ва "Знамя дружбы" газеталари таҳририяти давлат корхонаси ва Навоий шаҳридаги "Кимёгар" маҳалласи ҳамкорлигида Гиёҳвандликка қарши курашиш ойлиги доирасида ҳамда аҳоли орасида санитария-эпидемиологик вазиятни ўрганиш мақсадида давра суҳбати ташкил этилди.

Унда вилоят соғлиқни сақ­лаш, давлат ветеринария бош­қармалари, ДСЭНМ, ИИБ, нар­кология диспансери ҳам­да ОАВ вакиллари, шунинг­дек, ўқувчи ёшлар иштирок этди.

Сўзга чиққанлар гиёҳванд­лик оқибатида келиб чиқади­ган салбий оқибатлар, унинг инсон руҳияти ва келажак авлодга ўтказадиган таъсири, вилоятимизда заҳри қотилга чалинишнинг олдини олиш бо­расида амалга оширилаёт­ган профилактик тадбирлар ҳақида тўхталдилар. Маъруза­ларнинг ҳаётий мисолларга бойлиги йиғилганлар учун яна­да қизиқарли ва аҳа­мият­ли бўлди. 

"Кимёгар" маҳалласида воя­га етмаганлар билан иш­лаш, гиёҳванд моддаларни истеъ­мол қилишга мойил шахслар­ни эрта аниқлаш бо­расидаги чора-тадбирлар, оила, таълим муассасалари билан ўрна­тилган мустаҳкам ҳамкорлик хусусида ҳам тўх­талиб ўтилди.

Шу билан бирга, ўта юқумли ва хавфли ҳисобланган лейш­маниоз, уни келтириб чиқара­диган асосий омиллар, уй ҳайвонларини парваришлаш, касалликнинг олдини олиш, даволашда амал қилиш зарур ҳисобланган бирламчи қоида­лар борасида ҳам аниқ фикр­лар билдирилди.

Ўқувчи ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари мавзулар бўйича ўзларини қизиқтирган савол­ларга мутахассислардан ба­тафсил жавоб олдилар.

Зебо ҚУТЛИЕВА.
Манбаа: dustlikbayrogi.uz
Кўрилганлар сони: 2559 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus