Бугун: 19 Ноя 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > ҒОЗҒОН ЎЗ КЕНГАШИ ВА ДЕПУТАТЛАРИГА ЭГА БЎЛАДИ


Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг навбатдаги сессиясида депутатлар бир қатор долзарб масалалар билан бирга халқ депутатлари Ғозғон шаҳар Кенгашини тузиш тўғрисидаги масалани ҳам кўриб чиқдилар.

Сессияда шу муносабат билан Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг тегишли моддаларига мувофиқ халқ депутатлари Ғозғон шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи шаҳар сайлов комиссияси таркиби, халқ депутатлари Ғозғон шаҳар Кенгаши ҳузурида доимий комиссиялар ташкил этиш бўйича қарорлар қабул қилинди.

Сессия ишида депутатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш бўйича сайлов округи чегараларини белгилаш, сайловни ўтказувчи округ сайлов комиссиялари аъзоларини тасдиқлаш ҳамда Халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи сайлов округлари сонини белгилаш, вилоят сайлов комиссияси таркибини тузиш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқдилар.

Шунингдек, сессияда ишида вилоятда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан аёлларнинг гендер тенглиги бузилишига оид мурожаатларини кўриб чиқиш ҳолати ҳамда “2016-2020 йилларда Ўзбекистонда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2650-сонли қарори ижроси юзасидан оналар ва ўсмирлар саломатлигини яхшилаш борасида вилоятда олиб борилаётган ишлар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 229-сонли қарорининг вилоятдаги ижроси юзасидан “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази вилоят бошқармаси томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳамда кун тартибидаги бошқа масалалар  юзасидан тегишли мутасаддиларнинг ҳисоботи тингланди.

Сессияда кўриб чиқилган барча масалалар бўйича халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг қарорлари қабул қилинди.

Кўрилганлар сони: 645 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus