Бугун: 15 Ноя 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Паралимпия ўйинлари сари дадил қадам


Тошкент шаҳрида «Сенда ҳам имкон бор» шиори остида пара-атлетика бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.
Мазкур мусобақа келгуси йили Токиода бўлиб ўтадиган навбатдаги Паралимпия ўйинларига терма жамоа таркибини шакллантириш, номзодларни саралаш мақсадида ташкил этилди. Икки кун давом этган беллашувларда вилоятимизнинг Ҳ. Норбеков, Д. Солиев, М. Сахатов, А. Свечников, Т. Ғиёсов, А. Мирзаёрова, С. Бурҳонова, Н. Семёновалар каби таниқли пара-атлетлари ўз йўналишларида тенгсиз эканликларини яна бир бор намойиш қилишди.
Чемпионатда вилоят ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби жамоаси ҳам муносиб қатнашди. Ёш спортчи Д. Ражабов ядро улоқтириш бўйича 17,91 метр масофани қайд этиб, «Спорт устаси» унвонига эга бўлди. Шунингдек, ушбу йўналишда Э. Султонов биринчи, А. Нарзуллаев эса иккинчи ўринни қўлга киритди. Спортчиларимиз Паралимпия ўйинлари йўлланмаси учун яна бир неча мусобақаларда иштирок этади.

Ж. УМАРОВ,
мактабнинг инструктор-методисти

Кўрилганлар сони: 692 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus