Бугун: 18 Июн 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Президент Халқаро меҳнат ташкилоти бош директорини қабул қилди


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 декабрь куни Қашқадарё вилоятидан қайтиши биланоқ Тошкент халқаро аэропортида мамлакатимизда ташриф билан бўлиб турган Халқаро меҳнат ташкилоти бош директори Гай Райдер билан учрашув ўтказди.

Давлатимиз раҳбари меҳмонни самимий қутлар экан, ўзининг 100 йиллик фаолияти давомида жаҳонда ижтимоий адолатни илгари суриш ва меҳнаткашлар ҳуқуқини таъминлашга хизмат қилган Халқаро меҳнат ташкилоти билан самарали ҳамкорликни Ўзбекистон юксак қадрлашини алоҳида таъкидлади.

Мамлакатимиз 1992 йилдан буён Халқаро меҳнат ташкилотининг тўла ҳуқуқли аъзосидир. Бугунги кунга қадар ташкилотнинг 14 конвенцияси, жумладан, 8 асосий конвенцияси ратификация қилинган. 2017 йилдан бошлаб 2020 йилгача бўлган даврга мўлжалланган “Муносиб меҳнат бўйича мамлакат дастури” амалга оширилмоқда.

Ушбу дастур доирасида мамлакатимиз меҳнат қонунчилигини такомиллаштириш, фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларидан хабардорлигини, ҳуқуқий маданиятини ошириш бўйича тадбирлар олиб борилмоқда, меҳнат қонунчилигини бузиш ҳолатлари юзасидан тезкор чора кўришга қаратилган мулоқот механизми йўлга қўйилмоқда.

Жорий йилда Ўзбекистонда Халқаро меҳнат ташкилотининг миллий координатори  офиси очилди.

Учрашувда ХМТ билан барча масалалар, жумладан, янги йўналишлар юзасидан конструктив мулоқотни давом эттириш ва шериклик муносабатларини кенгайтиришга икки томон ҳам тайёр экани таъкидланди.

Гай Райдер давлатимиз раҳбарига самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистонда янги босқичда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий сиёсатни юксак баҳолади.width=

БМТ Барқарор тараққиёт мақсадларига ҳамоҳанг амалга оширилаётган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси алоҳида қайд этилди.

Меҳмон мамлакатимиз меҳнат қонунчилиги нормалари халқаро стандартлар билан уйғунлаштирилаётгани, Ўзбекистон ратификация қилган ХМТ конвенцияларини 2018-2020 йилларда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” қабул қилинганига юксак баҳо берди.

Тошкентда “Барқарор тараққиёт мақсадлари доирасида муносиб бандликни таъминлаш: халқаро амалиёт ва Ўзбекистон тажрибаси” халқаро конференцияси муваффақиятли ўтказилгани самарали ҳамкорликдан далолат беради.

Учрашувда шерикликни янада кенгайтириш мулоқотни фаоллаштириш учун мустаҳкам замин яратишига, Ўзбекистонда Бандлик миллий стратегиясини ишлаб чиқишда ХМТ тажрибасидан самарали фойдаланишга хизмат қилишига ишонч билдирилди.

Ташкилот билан узоқ муддатли ҳамкорлик бўйича “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш, мамлакатимиз томонидан ХМТ конвенцияларини ратификациядан ўтказиш ишларини давом эттириш, меҳнат муносабатлари соҳасида мутахассисларини тайёрлаш ва уларнинг  малакасини ошириш, касаба уюшмалари ва Иш берувчилар конфедерацияси фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида келишувларга эришилди.

Кўрилганлар сони: 738 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus