Бугун: 19 Фев 2020 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

18.02.2020 11:44:31


Ижтимоий тармоқларда Нурота шаҳри “Оби-ҳаёт” массивида "Чашма суви исроф бўляпти" номли мақола эълон қилинган эди.

Мурожаатдаги фотосуратларда акс эттирилган ички йўл устидаги сув сабабли йўлнинг нариги тарафига ўтишда муаммолар туғилаётганлиги баён қилиниб, мавжуд сув мабаларининг исроф бўлаётгани баён этилган.

Мазкур ҳолат туман ҳокимлиги, туман “Сувоқава” ДУК ва “Миришкор” МФЙ масъуллари томонидан атрофлича ўрганилди. Ўрганишлар жараёнида маълум бўлдики, ҳақиқатан ҳам "Чашма" суви кўча ҳудудидаги алоҳида ариқ орқали аҳоли яшаш ҳудудларидан ташқарига чиқариб юборилмоқда.

Бунинг асосий сабаби эса қиш мавсумида аҳоли томорқаларини суғориш учун зарурат бўлмаганлиги ва ортиқча намгарчиликка олиб келмаслиги учун табиий сув оқими аҳоли томонидан қўлбола ариқлар орқали шаҳар ташқарисига чиқариб юборилмоқда.

Келгусида мавжуд сув манбаларидан самарали ва оқилона фойдаланиш, аҳоли учун ноқулайликлар туғдирмаслик мақсадида мутахассислар ҳамда тадбиркорларга тегишли тавсия ва топшириқлар берилиб, зарур чора-тадбирлар белгиланди.

Нурота туман ҳокимлиги матбуот хизмати

 

 

Кўрилганлар сони: 0 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus