Бугун: 18 Сен 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Сифатли ва тезкор матбаа бўлими самарадорлик омили


Азал-азалдан китоб, газета, журнал одамларнинг энг яқин дўсти, ҳамфикри бўлиб келган. Чунки, улар орқали дунёдаги жамики воқеа-ҳодисалардан, янгиликлардан бохабар бўлиш имконияти бор. Айниқса, бугунги ахборот асрида газета, журналлар сифат жиҳатдан ҳам, маъно-мазмун жиҳатдан ҳам замон билан ҳамнафас ҳолда ривож топмоқда.

Албатта, компьютер технологиялари ривожлангани сари газеталар, журнал­лар­нинг сифатли, бежирим ҳолда ўқув­чи, яъни истеъмолчи қўлига етиб бори­шида босмахонада ишлайдиган мута­хас­сисларнинг ҳам муносиб ҳиссаси бор. Мамлакатимизда мустақиллик йил­ла­рида босма оммавий нашрларга бўл­ган эъти­бор ва яратиб берилган имко­ниятлардан оқилона фойдаланилган ҳол­да вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан "Матбуот уйи" биносида замонавий асбоб-ускуна­ларга эга босмахона иш бошлади. Шу йил­дан бошлаб "Дўстлик байроғи" ва "Знамя дружбы" газетала­ри таҳририяти давлат корхонасининг матбаа бўлими ташкил этилди. Бугунги кунда бу ерда вилоятимиз, Самарқанд ва Бухоро ви­лоятларининг 25 та газе­таси чоп этилмоқда.

— 1979 йилдан бери "Навоийазот" АЖ босмахонасида ишлаб келмоқдаман, — дейди Fайрат Пардаев. — Очиғи, ўтган асрнинг 80-йилларида босмахонада ишлаш, газета чоп этиш ниҳоятда муш­кул иш эди. 1983 йилда "Дўстлик байро­ғи" газетасининг илк нишона сонини шу ерда чоп этганмиз. Ўша пайтлар мат­буотга, нашриёт ва босмахоналарга бўлган эътибор деярли йўқ эди. Ҳамма ишлар қўл меҳнати орқали бажарилар­ди. Ҳарфлар қўрғошинда терилиб, саҳи­фаланарди. Саҳифа тайёр бўлгач, мах­сус "картон"га кўчириларди. Унинг устига кейин қўрғошин қуйиларди. Газе­танинг битта саҳифаси 16 килограмм эди. Кўтар-кўтар, эрта тонггача давом этарди. Бир минутда ўша пайти бор-йўғи 60 дона газета чоп этиларди. Мус­тақиллик яратган имкониятлар туфайли ҳозир замон ривожланди, давлатимиз томонидан матбуотга, босмахоналарга алоҳида эътибор қаратилиб, замонавий техника, технологиялар кириб келди.  Ўша пайтда 1 соатда тахминан 3600 та газета чоп этил бўлса, айни пайтда таҳ­ририят босмахонасидаги тўлиқ ком­пьютерлашган замонавий ускуналарда 1 соатда 30 минг нусхадан зиёд газета чиқариш имкониятига эга. Таҳририят­нинг матбаа бўлимида 9 нафар ишчи-мутахас­сис ишлаётган бўлса, ўша пайт­да бизнинг босмахонада жами 72 на­фар, шундан 25 нафари фақат газета чоп этиш учун сутка давомида меҳнат қиларди. Очиғи, шундай қулай шароит­ларда ишлаётган шогирд­ларим, таҳ­ририят матбаа бўлими ходим­ларига ҳавасим келади. Тоза, озода ва шинам хоналар, замонавий ускуналарда иш­лашнинг гашти бор-да.

Ҳа, вилоятимизда технологик жиҳат­дан замонавий саналган таҳририят мат­баа бўлими айни пайтда ҳам эришил­ган ютуқлар билан чегараланиб қолмас­дан соҳага кириб келаётган янгилик­ларни ўз вақтида илғаган ҳолда иш олиб бораётганлиги мижозлар сонининг кес­кин ортишига хизмат қилмоқда.

Б. ТОШНАЗАРОВ.
Манбаа: dustlikbayrogi.uz
Кўрилганлар сони: 2828 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus