Бугун: 21 Сен 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Солиқчилар учун янги бино


Навоий шаҳрида вилоят давлат солиқ бошқармасининг янги маъмурий биноси фойдаланишга топширилди.

Замонавий ва юксак архитектура намуналари асосида “Оқ олтин ХХI аср” масъулияти чекланган жамияти томонидан 3 миллиард 210 миллион сўм маблағ эвазига бунёд этилган, барча қулайлик ва имкониятларни ўзида мужассам этган мазкур бинонинг очилиш маросимида сўзга чиққанлар бу соҳа ходимларига давлатимиз томонидан қаратилаётган юксак эътиборнинг амалий ифодаси эканлигини таъкидлашди.

Бугун муҳтарам Президентимиз ташаббуси ва раҳнамолиги остида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида улкан бунёдкорлик, ободончилик ишлари изчиллик билан амалга оширилмоқда.

Хусусан, Навоий вилоятида ҳам олиб борилаётган кенг кўламли қурилиш-яратувчанлик ишлари бу каби эзгу ва хайрли тадбирларнинг бардавом эканлигидан далолат беради.

Фойдаланишга топширилган вилоят давлат солиқ бошқармасининг маъмурий биноси ҳам фикримизнинг яққол далили сифатида мустақиллигимизнинг 26 йил-лигига муносиб туҳфа бўлди.

Мустақиллик йилларида мамлакатимиз тараққиётининг ва иқтисодиётининг асосий таянчи ҳисобланган солиқ хизмати қисқа фурсатда шаклланди ва такомил-лашди.

Солиқлар тараққий этган жамиятларда давлат даромадларининг асосий шакли ҳисобланиб, ҳар қандай даврда ҳам иқтисодий тараққиётни таъминловчи муҳим восита бўлиб келган.

Солиқ йиғимлари фаровонликка, ижтимоий ҳимояга йўналтирилаётгани халқимиз турмуш-тарзининг юксалишига, мамлакатимиз тараққиётига муносиб хизмат қилмоқда.  

— Солиқ хизматининг асосий вазифаси турли йиғимларни ундиришгина эмас, балки солиқ тўловчилар билан ҳамкорликни кучайтириш, улар ўртасида кенг тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш, солиқ тўловларини онгли равишда амалга ошириш ҳамда солиқ маданиятини юксалтиришдан  иборатдир.  Барча қулайликларни ўзида мужассам этгна мазкур замонавий ва кўркам бино солиқ хизматчиларининг фаолияти унумдорлигини янада оширишда хизмат қилади, — дейди вилоят давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Абдумутал Норбоев.

Тадбирда Навоий вилояти ҳокими Қ.Турсунов иштирок этди ва сўзга чиқди.

 

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Кўрилганлар сони: 3190 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus