04.07.2017 16:01:15
Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни муносабати билан ҳамда "Ёз-2017" мавсумини мазмунли ўтказиш мақсадида сузиш бўйича спортнинг сув турларига ихтисослаштирилган БЎСМда мактаб очиқ биринчилиги ўтказилди.
Мусобақа 2003-2004, 2005-2006, 2007 ва ундан кичик ёшда туғилган ёш сузувчилар ўртасида бўлиб ўтди. Унда "Дельфин" сузиш ҳавзаси жамоаси ҳамда Хатирчи, Навбаҳор, Қизилтепа туманлари болалар ва ўсмирлар спорт мактабларидан 140 нафарга яқин спортчи баҳс олиб борди.
2003-2004 йилларда туғилганлар ўртасида 200 метрга эркин усулда ва аралаш сузишда ССТ ИБЎСМ жамоасидан А. Абдуҳакимов 1-, Ж. Саъдуллаев 2-ўринни эгаллади. Қизлардан Б. Зайнутдинова тенгсиз бўлса, 2-ўрин "Дельфин" сузиш ҳавзасидан Ш. Нарзуллаевага насиб этди. Шунингдек, 50 метр масофага дельфин усулда, 100 метрга брасс, чалқанча, 200 метрга эркин усулда сузиш баҳсларида шуғулланувчиларимиздан С. Салиев, М. Суюнбоев, Ш. Баҳриддинов, С. Салиевлар фахрли ўринларни эгаллашди.
2005-2006 йилларда туғилган қизлар ўртасида Ш. Шоназарова, "Дельфин" сузиш ҳавзаси жамоасидан Ш. Олимжонова, Ш. Юлдошовалар фахрли ўринлар соҳиби бўлишди. 2007 йил ва ундан кичик ёшдагилар мусобақасида Ш. Давлетов, Р. Исмоилов, Т. Рустамов, С. Темирова, М. Муҳаммадиева, С. Қувондиқовалар ғолиб, совриндорлар қаторидан ўрин эгаллади. Умумжамоа ҳисобида жамоамиз 1-ўринни қўлга киритди. 2-ўрин "Сўғдиёна" ЖТСКга қарашли "Дельфин" сузиш ҳавзаси жамоасига, 3-ўрин эса Навбаҳор тумани вакилларига насиб этди. Fолиб ва совриндорлар диплом, эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Ҳайит РЎЗИЕВ,
ИБЎСМ ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари.
Манбаа: dustlikbayrogi.uz
Жами мурожаатлар:191
Кўриб чиқилган:139 (73%)
Кўриб чиқилмоқда:52 (27%)
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси
Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати
Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Тел.: 0 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
210100 Навоий шаҳар.,
Ислом Каримов кўчаси, 77а