вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Тараққиёт ва фаровонлик асоси


  Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурининг ижроси юзасидан ҳудудларда ўтказиладиган жамоатчилик мониторинги муҳокамаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

  Тадбирда "Тараққиёт стра­те­­гия­си" маркази директори Акмал Бурхонов, Республика Маънавият ва маърифат мар­кази раҳбари Алишер Қоди­ров, Конрад Аденауэр жамғар­масининг юртимиздаги вако­лат­хонаси координатори Ашраф Алиқулов сўзга чиқиб, 2017-2021 йилларда Ўзбекис­тон Республикасини ривож­лан­ти­риш­нинг бешта устувор йўнали­ши бўйича Ҳаракатлар страте­гия­сининг қабул қили­ниши, унинг босқичма-босқич амалга оширилишида Давлат дастури­нинг ишлаб чиқили­ши ва жа­моат­чилик фикри ҳамда так­лиф­ларининг ино­бат­га оли­ни­ши, мазкур ҳужжат ижро­си юза­сидан ҳудудларда олиб борила­ётган мониторинг нати­жалари ва таҳлиллар ху­сусида тўхталди. Айниқса, қа­бул қи­линган дастур асосида жойлар­да тарғибот ишлари­ни олиб бориш, бунда ҳамкор­ликни йўлга қўйиш ижо­бий самара бераётгани таъкидланди.

  Қайд этилишича, жорий йил­­ги Давлат дастурининг ишлаб чиқилишида кенг жамоатчилик­нинг фикри алоҳида ўрганил­ган. Масалан, бунда фуқаролар томонидан 5 мингдан ортиқ таклифлар билдирилган.

— Ҳаракатлар стратегияси­нинг жорий йилга мўлжаллан­ган Давлат дастури ижросига назар ташласак, 231 банддан иборат ҳужжатнинг 132 таси ижроси таъминланган, — дей­ди "Та­рақ­қиёт стратегия­си" мар­ка­зи лойиҳа раҳбари А. Маматхонов. — Масалан, Сай­лов кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланган бў­либ, мазкур ҳужжат айни пайт­да кенг муҳокама этилмоқда. Шунинг­дек, Президенти­миз­нинг Олий Мажлисга Муро­жаатномасида ҳокимиятнинг халққа янада яқинроқ бўли­ши­ни таъминлаш­га қаратилган бир нечта так­лифлар илгари сурилган эди. Шу асосда жо­рий йилнинг  20 апрелидан бошлаб интер­нетда махсус платформа яра­тилиб, "Менинг фикрим" пор­тали тест режи­мида ишга ту­ши­рилди. Айни пайтда бу веб саҳифа ўзининг ижобий жиҳат­ларини намоён этмоқда. Ўз нав­батида вилоят­лараро ва ҳудуд­лар ичи­даги жами 74 та чегара пост­лари­ни тугатиш бўйича амалий ишлар олиб борилди.

  Дастурга асосан, хорижий валюта айланишини тартибга солиш, қишлоқ хўжалигини ис­­лоҳ қилиш, маҳсулот етиш­тириш самарадорлигига эри­шиш ва озиқ-овқат хавфсиз­ли­гини таъ­минлаш борасида тизимли ишлар амалга оши­рилмоқда. Шунингдек, страте­гиянинг энг катта қисмини эгаллаган 4-йўналиши бўйича 61 та банддан иборат чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, аҳолининг даромадла­рини ошириш ва ижтимоий қўл­лаб-қувватлашга алоҳида эъти­бор қаратилмоқда. Мазкур йўна­лишда Ўзбекистон Республи­ка­­си­нинг "Ногиронлиги бўл­ган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғри­си­да"ги Қонуни лойи­ҳаси ишлаб чиқилди ва тако­мил­лаштириб бориляпти.

  Семинарда ҳамкорликни яна­да кучайтириш, тарғибот ишла­рида ҳамжиҳатлик ва ташаббус­корлик ижобий на­тижа бериши хусусида фикр алмашилди. Бу борада келгу­си­даги режалар белгилаб олинди.

Кўрилганлар сони: 198 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus