Бугун: 19 Ноя 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > ТИББИЁТ ТИЗИМИ: ВИЛОЯТДА 160 ТА ДАВОЛАШ-ПРОФИЛАКТИКА МУАССАСАСИ ФАОЛИЯТ КЎРСАТМОҚДА.


Жорий йилнинг 15 октябрь куни Навоий вилоятининг Навоий шаҳри ҳамда Қизилтепа туман тиббиёт бирлашмаларида амалий семинар бўлиб ўтди. Семинардан кўзланган мақсад аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва самардорлигини ошириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, сифатли дори-дармон билан таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ва уларни кенг тарғиб қилишга доир муҳим вазифалор билан яқиндан танишишдан иборат.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъул ходимлари, ихтисослашган илмий-амалий марказларнинг мутахассислари, вилоят тиббий муассасалари ҳамда шаҳар-туман тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари, мутахассислар ва тиббиётнинг қатор соҳалари мутасаддилари, шунингдек оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашган семинар ишида намунали деб топилган – Навоий шаҳри ва Қизилтепа туман тиббиёт бирлашмаларида жорий йилнинг ўтган даврида соғлиқни сақлаш тизимини намунали ташкил этиш йўлида амалга оширилган ишлар атрофлича кўрсатилди.
Бугунги кунда вилоятимизда 160 та даволаш-профилактика муассасаси фаолият кўрсатмоқда. Уларда 13347 нафар тиббиёт ходими вилоятимизда истиқомат қилаётган 964683 нафар аҳолига малакали хизмат кўрсатиш учун астойдил интилмоқда.
Йил давомида вилоят соғлиқни сақлаш тизимига давлат бюджетидан 384,6 млрд. сўм маблағ ажратилди. Бу ўтган йилга нисбатан 1,4 баробарга кўпдир. Дори-дармон воситаларига(23,4 млрд. сўм),озиқ-овқат маҳсулотларига(6,8 млрд. сўм) ҳам ажратилган маблағ илгариги йилга таққослаганда 1,2 баробарга кўпайди. Олиб борилаётган ислоҳотлар самараси сифатида аҳолининг амбулатория поликлиника муассасаларига ўртача қатнови 7,5 мартадан 7,7 мартагача ошди.
Вилоятдаги даволаш-профилактика муассасаларини асбоб ускуналар билан таъминлаш орқали аҳолига юқори технологик тиббий хизматни ташкил этиш, мақсадида туман тиббиёт бирлашмалари, шаҳар оилавий поликлиникалари “Саломатлик-3” лойиҳаси доирасида 861 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағга9 турдагизамонавий тиббий асбоб-ускуналар келтирилди.
“Саломатлик-3” лойиҳаси билан 10 та реанимобил 542.640 АҚШ доллари миқдорида (2 млрд. 272 млн. сўм) асбоб-ускуналар билан жиҳозланди. Барча туман-шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаларида 10 та пренатал ташхис хоналари ташкил этилди ҳамда зарур мебель ва жиҳозлар билан таъминланиб. марказлашган ҳолда 300 минг АҚШ долларига миқдоридаги ультратовуш аппаратлари билан таъминланди.
Ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғини қошида 1 нафар умумий амалиёт шифокори, икки нафар патронаж ҳамшира ҳамда 1 нафар маҳалла мутахассиси ва 6 нафар маҳалла фаолларидан ташкил топган “Саломатлик мактаблари” фаолияти самарадорлигини янада ошириш мақсадида ҳафтанинг ҳар шанба кунини маҳаллада “Саломатлик куни” деб эълон қилиниб, оммавий спорт мусобақалари, тиббий маданиятни шакллантириш бўйича тарғибот тадбирлари ўтказиб борилмоқда.
Вилоят аҳолисига юқори технологик ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни ташкил этиш мақсадида 2019 йил давомида 85 ўринли 50 қатновли вилоят эндокриналогия диспансерининг умумий эндокринология, диабетология бўлими, вилоят болалар юқумли касалликлар шифохонасида “Гепатомарказ”, РШТЁИМ НВФда нейрохирургия, неврология бўлимлари ва қабул диагностика бўлимида "Шок" зали, болалар учун 25 ўринли жарроҳлик, травматологик ва нейрохирургик бўлимлар, вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида “Анемия ва лейкемия” вилоят хайрия жамоат фонди янгидан ташкил этилди.
Тиббиёт муассасаларига хорижий давлатларидан ташриф буюрган 17 нафар мутахассис томонидан 6 та йўналиш бўйича (кардиология, нейрохирургия, кардиохирургия, травматология, умумий хирургия) 33 та жарроҳлик амалиёти, 875 та тиббий кўрик ҳамда 11 та маҳорат дарси ўтказилди. 16 нафар мутахассислар Россия Федерацияси, Белоруссия, Украина ҳамда Хитой халқ республикаларида малака ошириб келишди.
Навоий шаҳри ҳамда Қизилтепа туман тиббиёт бирлашмаларида аҳолига намунали тиббий хизмат кўрсатиш бобида зарур чоралар кўрилмоқда. Айнан ушбу ҳудудларда “Электрон поликлиника” тизимини самарали жорий этишда бошқа тиббий муассасаларга ўрнак бўлгулик ишлар амалга оширилмоқда.
Кўрилганлар сони: 523 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus