Бугун: 31 Май 2020 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > ВИЛОЯТДА ВИРУС ЮҚТИРИБ ОЛГАН БЕМОРЛАР ҚАЙСИ ҲУДУДДАН ЭКАНЛИГИ МАЪЛУМ БЎЛДИ


Хабарингиз бор, бугун Навоий вилоятида коронавирус юқтириб олганлар сони 31 нафарга кўпайди. Навоий вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик марказининг берган маълумотларига кўра, беморларнинг 22 нафари Зарафшон шаҳридан, 1 нафари Хатирчи туманидан, 4 нафари Конимех туманидан, 1 нафари Навбаҳор туманидан ҳамда 3 нафари Томди туманидан эканлиги қайд этилди.
Барча беморлар Зарафшон шаҳар юқумли касалликлар шифохонасида, НКМК Марказий кон бошқармасига қарашли 3 - сонли ТСҚ “Терапия” бўлимида ҳамда Конимех тиббиёт бирлашмасига қарашли юқумли касалликлар шифохоналарида даволанмоқда. Ҳозирда ушбу беморлар билан мулоқотда бўлган фуқаролар белгиланган тартибда қатъий карантинга олинган.
Шундай экан, карантин талабларига риоя этинг. Ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигини хавфга қуйманг. Уйда қолинг.

Кўрилганлар сони: 0 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus