Бугун: 20 Ноя 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > ВИЛОЯТИМИЗДА ИЛК БОР...


Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази томонидан воҳада биринчи бор юрагида туғма нуқсони бўлган болалар ва ёшларда бепул мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Марказда икки кун давомида 4 нафар бемор АИК - сунъий қон айлантириш аппарати ёрдамида операция қилинди. Ушбу жиҳоз Италиянинг “Сорин” фирмаси томонидан ишлаб чиқарилган бўлиб, бутун дунё тиббиёти мураккаб юрак жаррроҳлик амалиётида ана шу аппаратдан фойдаланади. У муассасага вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан маҳаллий бюджетдан орттирилган маблағлар ҳисобидан олиб берилгани тиббиётимиз ривожи учун муҳим қадам бўлди. – Ҳозирча фақат кам таъминланган ва узоқ йиллардан буён шу касаллик бўйича рўйхатда турган оила фарзандларининг жарроҳлик амалиётларини ўтказдик, - дейди марказ бош шифокори, тиббиёт фанлари номзоди М. Аҳмедов. - Чунки бундай операцияларни амалга ошириш учун жуда катта маблағ талаб этилади. Янги технологиянинг афзаллиги у маълум муддат юракнинг функциясини бевосита ўзи бажариш имконига эга. Бу эса жарроҳларга амалиёт жараёнида қулайлик яратади.

2009 йилдан буён фақат пойтахтдаги клиникаларда бундай ускуна мавжуд бўлса, ҳозирда Наманган, Хоразм ва Самарқанд вилоятларида унинг ёрдамида мураккаб акмалиётлар ўтказилмоқда. Вилоятимизга келтирилган ушбу замонавий жиҳоз пойтахтдаги даволаш муассасаларида рўйхатда турган қанчалаб аҳолининг узоғи яқин бўлишига ҳамда иқтисоди тежалишига хизмат қилади. Қизилтепа туманининг “Ванғози” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 6 ёшли Асилбек Шомуродов ҳам туғма юрак нуқсони билан дунёга келган. Операциядан кейин у ҳам рўйхатдан чиқиб, тенгдошларидай тўрт мучаси соғ болалар сафидан жой олди.

Маълумотларга кўра, республикамизда йилига 2,5 – 3 минг нафар бола юрак нуқсони билан дунёга келади. Аммо пойтахт клиникаларида бир йилда шулардан 600 нафаринигина операция қилиш имкони мавжуд. Вилоятимизда эса айни кунда 10 минг нафардан зиёд юрак нуқсони билан оғриган ёши катталар турли муассасаларда жарроҳлик амалиёти учун навбат кутишмоқда. 200 нафардан зиёд бола туғма юрак нуқсони бўйича рўйхатда туради. Бу беморларга ўз вақтида ва тўлақонли тиббий ёрдам кўрсатилса, уларни ҳаётга қайтариш мумкин. Айтиш керак, ҳар бир бемор битта оиланинг бахти ва қувончидир. Республикамиздаги кўплаб тиббиёт муассасаларининг бундай замонавий жиҳозлар билан таъминланиши эса қанчалаб оилаларга шодлик улашмоқда. Мамлакатимизда, хусусан, вилоятимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган бу каби изчил ислоҳотлар бугунимизнинг ёруғ, эртанги кунимизнинг фаровон бўлишига хизмат қилади.

Кўрилганлар сони: 407 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus