Бугун: 19 Апр 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Замонавий сузиш ҳавзаси


Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси томонидан ажратилган маблағ эвазига тикланган сузиш ҳавзасида 6 ёшдан 18 ёшгача бўлган ёшлар мунтазам қатнаб келаяпти. Навбаҳор тумани БЎСМ тасарруфидаги ёпиқ сув ҳавзаси асло шаҳарникидан қолишмайдиган шарт-шароитлар, чиройли меъморчилик ечими асосида барпо этилган.

2 қаватли бино ичига ки­риб, таажжубга ту­шиш ҳеч гапмас. 2 та ки­­­йиниш хонаси, 2 та му­раб­­бий­лар хонаси, ус­лубчи, ота-она­лар, дам олиш, тиббиёт хо­на­лари за­монавий жи­ҳоз­ланган. Ойнадек яр­­қи­ра­ган йўлак­ларда юм­шоқ диванлар ўрна­тилган. Қозон­хо­налар сувни фильтр­­­лаб бе­риб ту­рибди. Асо­сий­си, шаф­­­фоф сувда су­заёт­ган бо­­лажонлар­нинг қу­вон­чи чексиз.

— Сув спорти билан шуғулланаётганимдан буён бўйим ўсди, соғломлашдим, — дей­­ди Навоий олим­пия захиралари кол­лежига ўқишга қабул қи­линган Бек­зод Қалан­даров. — Сузиш бўйича жо­рий йилда ўт­ка­зилган мусобақада ви­лоят бирин­чи­лигини қўлга ки­рит­дим. Ту­мани­миз­да болалар спортини ри­вожлан­ти­риш, уларнинг соғлом вояга етиши учун қи­линаётган ишлар биз ёш­ларга қанот бўлмоқда.

Сузиш ҳавзаси ишга тушганидан бош­лаб, мазкур спорт йўналишида ғо­либликни қўлга киритган болажонлар сафи кўпайди. Жорий йил­нинг 26-31 июль кунлари 2003 йилда туғилган ва ун­дан кичик ёшлар ўртасида ўтказил­ган Ўзбекистон чемпионатида иштирок этган Шаҳзод Йўлдошев, Озод Нор­қулов, Шамшод Эр­кинов яхши натижа­ларни қўлга киритди.

Х. НАРЗИЕВА.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 2275 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus