Бугун: 31 Май 2020 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > ЗАРАФШОН ШАҲРИДА ШАХСИЙ АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИНГ ҲАРАКАТЛАНИШИ ЧЕКЛАНДИ


 Бугундан яъни 18 май кунидан Зарафшон шаҳри ҳудудида куннинг муайян вақтида (07.00 дан – 10.00 гача, 17.00 дан – 20.00 гача) иш жойига бориб-келиш, тиббий буюмлар, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш учун шахсий транспорт воситасида ҳаракатланса бўладими? Республика махсус комиссияси қарори борку.

  Жавоб: 2020 йил 18 май соат 06:00 дан бошлаб Зарафшон шаҳри бўйича карантин қоидалари кучайтирилган ва бу чекловлар Зарафшон шаҳри учун ўз кучида қолади.

  Зарафшондаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда шаҳар махсус комиссиясига мустақил қарор қабул қилиш ваколати берилган. Шу сабабли Зарафшон шаҳрида эпидемиологик вазият юмшамаганлигидан келиб чиқиб, қатъий карантин чекловлари давом этади. Республика махсус комиссиясининг қарорида белгиланган талаблар Зарафшон шаҳри учун тадбиқ этилмайди.

   Изоҳ: Шаҳар махсус комиссиясининг қарорига кўра бугундан эътиборан қуйидагилар чекланди: 

– эрталаб соат 07:00 дан 10:00 гача ҳамда кеч 17:00 дан 20:00 гача бўлган автотранспорт воситаларининг эркин ҳаракатланиши бутунлай чекланди;

– коронавирус инфекциясининг кенг тарқалишини олдини олиш мақсадида 1 июнга қадар шаҳар ҳудудида шахсий автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши чекланди;

– карантин давомида шаҳар ҳудудида шахсий автомобилларда ҳаракатланиш шаҳар штаби томонидан берилган рухсатномалар асосида амалга оширилади;

–шаҳар ҳудудида ҳаракатланишга рухсат берилган автомобилларнинг карантин давомидаги қатнови назоратга олинди.

Зарафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Кўрилганлар сони: 944 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus