вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Ўзбекистонда Facebook муаммосиз ишлай бошлади


  3 сентябрь куни Facebook ижтимоий тармоғидан узилиб қолган ўзбекистонликлар бир ҳафта ўтиб яна ушбу ижтимоий тармоқдан муаммосиз фойдалана бошлашди.

12 сентябрь кунидан бошлаб Ўзбекистонда интернет фойдаланувчилари Facebook саҳифасига прокси ва хусусий виртуал тармоқ – VPN (Virtual Private Natwork) ишлатмаган ҳолда ҳам кириши мумкин бўлмоқда.

  Ой бошида ушбу ижтимоий тармоққа киришда муаммолар пайдо бўлгач, фойдаланувчилар орасида бу ижтимоий тармоқ Ўзбекистонда ёпилгани тўғрисида тахминлар пайдо бўлганди.

  «Ўзбектелеком» эса бундай эҳтимолни рад этиб, Марказий Осиё ва Шимолий Европадаги бошқа мамлакатларда ҳам шундай муаммолар кузатилаётганини таъкидлади.

  Facebook бир ҳафтадан кўпроқ муддат ишламаганига шундан бошқа изоҳ берилмади.

Қайд этиш керакки, Facebook билан муаммо бошлангач, Ўзбекистондаги Android ва iOS қурилмалари эгалари VPN дастурларини оммавий юклаб ола бошлади ва бу Google Play’да ҳам ўз аксини топди - Secure VPN ва Thunder VPN Ўзбекистон бўйича энг юкланиб олувчи иловалар 20талигига кирди.

  Маълум бўлишича, Facebook билан муаммолар қўшни Тожикистонда ҳам кузатилган.

  Тожикистонликлар август ойи бошида, Данғарадаги терактдан кейин ижтимоий тармоққа кира олмай қолишган.

  12 сентябрь куни Тожикистонда ҳам Facebook яна ишлай бошлаган.

манба:kun.uz

Кўрилганлар сони: 225 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus