Бугун: 18 Апр 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Жасоратга муносиб рағбат


   Ватан озодлиги ва фаровон кунлар учун мардонавор курашиб, қаҳрамонлик кўрсатган юртнинг асл фарзанлари жасорати ҳеч қачон унутилмайди, аксинча, авлодлар қалбида мангу яшайди.

    Шу боис ҳам юртимизда иккинчи жаҳон урушида мардлик намунасини кўрсатган юртдошларимизнинг хотирасини абадийлаштириш, тирикларини  қадрлаш муқаддас қадрият саналади.

    Айни кунда Навоий вилоятида 51 нафар иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари умргузаронлик қилмоқда.

   Шу кунларда Давлатимиз раҳбарининг “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармони ҳамда “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида давлат ва жамоат ташкилотлари, кенг жамоатчилик вакиллари томонидан уруш ва меҳнат фронти фахрийларининг ҳолидан хабар олиниб, уларга совға-саломлар улашилмоқда. 

  Вилоят ҳокимлиги, жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда ҳарбийлар ва ёшлар Нурота туманида яшовчи уруш ва меҳнат фахрийлари хонадонида бўлдилар. Нурота туманининг Эшон Судур маҳалласида истиқамат қилаётган Жўрақул бобо Калоновнинг айни навқирон ёшлик даври урушнинг суронли йилларига тўғри келди.

  Жўрақул бобо ҳам сафдошлари қаторида ватани, оиласи тинчлиги учун жангоҳларда қаҳрамонлик кўрсатди. Урушдан ёруғ юз билан жонажон ватанига қайтиб келиб, бугунги кунда фарзандлари, невараю-эваралари қуршовида бахтли ҳаёт кечирмоқда. Шу кунларда Жўрақул бобонинг хонадони янада гавжум. Айниқса, давлат ва жамоат ташкилотлари вакилларининг ташрифи  отахонни ниҳоятда қувонтириб юборди. Жўрақул бобога вилоят ҳокими К.Турсунов Президентимиз номидан беш миллион сўм миқдордаги мукофот пули ҳамда эсдалик совғаларини тантанали равишда топширди.

  Худди шундай Эшон Судур маҳалласида яшовчи яна бир иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Фозил ота Ражабов хонадонида кечган суҳбатда сўз олганлар иккинчи жаҳон уруши ва меҳнат фронти фахрийлари давлатимизнинг доимий эътиборида эканлигини таъкидлаб, у кишига ўзларининг самимий тилакларини изҳор этишди.

   Фозил бобога ҳам пул мукофоти ва совғалар тантанали тарзда топширилди.

   Туманнинг Ғафур Ғулом маҳалласида яшовчи пиру бадавлат отахон Ашур бобо Ҳайитов ҳам уруш суронли йилларини бошидан кечирган инсон. Эътибор ва эъзоз қуршовида бахтли ҳаёт кечираётган Ашур бобо хонадонига ташриф буюрганлар нуронийнинг кўнглини тоғдек кўтаришди. Бобо юртимиз тинчлиги, осмонимиз мусаффолиги сўраб қўлларини дуога очди. 

  92 ёшли Мурод бобо Мавлонов “Истиқлол” маҳалласининг фахри.  Оқкўнгил, самимий, ҳаёт қийинчиликларини кўрган отахонннинг хотиралари барчани қалбини тўлқинлантириб юборди. Мудҳиш йиллар хотиралари билан ўртоқлашар экан, бобо бехосдан кўзига ёш олди, шундай кунларга етказгани учун шукрона келтирди.

  — Ёшларимизни кўриб уларга ҳавас билан боқаман. Шунча имконият, шунча шароит. Буларнинг барчаси мустақиллигимиз шарофати, тинчлик неъмати. Хонадонимдан ҳол сўраб келувчиларнинг қадами узилмайди. Уларни кўрганимда юрагим тўлиб кетади. Инсонни эъзозлаш, кексаларни қадрлаш, жасоратини муносиб рағбатлантиришдек эзгу қадриятлар бошқа ҳеч қаерда бўлмаса керак. Бу эътибор ва эҳтиром учун Президентимизга раҳмат айтаман, — дейди Мусо бобо.

  Бундай эътибор, Деҳибаландлик Норбой ота Қозоқов ҳамда Ғазғон қишлоғида яшовчи Турсунқул бобо Эргашевларнинг хонадоига ҳам қувон олиб кирди.

Кекса авлод вакилларига эҳтиром кўрсатишга қаратилган бу каби маданий тадбирлар Навоий вилоятининг барча шаҳар ва туманларида давом этмоқда.

 

Отабек АСЛОНОВ.

Кўрилганлар сони: 1112 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus