Бугун: 23 Июл 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Жисмоний ва руҳий баркамоллик сари


Соғлом турмуш тарзига мунтазам равишда амал қилиш турли хасталиклардан холи соғлом яшаш омилидир. Мамлакатимизда юқумли бўлмаган касалликларнинг олдини олиш, даволаш ва назорат қилиш, аҳолининг касалланишини камайтириш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Давлатимиз раҳбари томонидан ўтган йил 18 декабрда қабул қилинган «Юқумли бўлмаган касалликларнинг профилактикасини, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор бу каби саъй-ҳаракатларни тизимли давом эттириш имконини бермоқда.
Ҳужжатдаги вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда мактабгача таълим муассасаларида оммавий спортни ривожлантириш, кичкинтойлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида вилоят марказидаги «Ёшлик кўли» ҳудудида «Спорт — соғлик гарови» шиори остида гимнастрада, югуриш, юриш марафони ташкил этилди.
Эрта тонгдан «Нуронийлар маскани»да Навоий шаҳри ва Кармана тумани МТМ тарбиячилари ва 6 7 ёшда бўлган болалар ҳамда уларнинг ота-оналари тўпланишди. Дастлаб кичкинтой томонидан бадиий гимнастика, кураш, бокс ва карате каби спорт турлари бўйича чиқишлар намойиш этилди.
— Фаол юриш организм учун жуда фойдали бўлиб, юрак қон-томир ва нафас олиш аъзоларининг сурункали оғриши, инсулт каби юқумли бўлмаган касалликларнинг олдини олишда қўл келади, — дейди вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ш. Нарзиева. — Гимнастрада доирасида гуруҳ бўлиб, енгил машқлар бажарилганлиги учун мушак тизими мустаҳкамланиб, бўғимлар ҳаракати яхшиланади. Энг муҳими, миллат генофондига ижобий таъсир кўрсатади.
Якуний натижаларга кўра, гимнастрада бўйича Навоий шаҳридаги 26 сонли МТМ жамоаси 1 ўринни эгаллади. Югуришда 32 сонли МТМ ходимлари барчани ортда қолдирди.
Шунингдек, 11 сонли мактабгача таълим муассасаси методисти Дилрабо Боқиева «Eнг кекса фаол иштирокчи», Кармана туманидаги 18 сонли МТМ тарбиячилари «Eнг фаол жамоа» номинацияси билан тақдирланди.
Тадбир ташкилотчилари марафон ғолиб ва совриндорларига фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари беришди.

Ўз мухбиримиз.

Кўрилганлар сони: 498 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus